19 июн 14:35
Янгиликлар
Теннис

Звонарёва Нигинадан кейин Эжени Бушарни ҳам мағлуб этди
Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилаётган WTA турнирининг саралаш баҳслари якунига етди.
WTA рейтингида 1232-поғонада бораётган Вера Звонарёва дунёнинг 219-ракеткаси, канадалик теннис маликаси Эжени Бушарни 6/3, 5/7, 6/3 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, мусобақанинг асосий тўрига йўл олди.
Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Икки соату 4 дақиқа давом этган баҳсда Звонарёва 2, Бушар 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Вера саралашнинг илк даврасида мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимовани уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратган эди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар