UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Шарифа Давронова ёпиқ иншоотдаги Жаҳон Чемпионатига йўлланма олди 0 10:16Ўзбекистонлик тажрибали ММА жангчиси Mangu 2 турнирида хитойлик спортчи билан жанг қилади (ПОСТЕР) 0 09:45Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди 0 09:14Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида қатнашади 0 08:38Нурсултон Рўзибоев UFC'даги кейинги жангини Хитойда ўтказиши мумкин 0 08:12Полина Кудерметова Анталияда рейтингдаги қўшнисига мағлуб бўлди 0 07:30"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади 0 06:22UFC Fight Night 269 турнири жангчилари тарозига чиқишди 0 06:01Ироқ чемпионати. "Арбил"да навбатдаги ғалаба, Темировдан хет-трик! 0 20:57Фирдавс Худоятов Милан-Кортина-2026 Паралимпиадасидаги иштирокини якунлади 0 19:11"Мароқанд" стол теннис клуби Евросиё Лигасида қатнашмоқда 0 18:45Масвидаль: "Бу жангда бор пулимни Стриклендга тикаман" 0 18:24"Шундай дейишди". Арман Царукян UFC камари учун навбатдаги даъвогар бўлишини айтди 0 18:01Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми? 0 17:39Ўзбекистон Кубогининг иккинчи куни ҳам 5 та вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

24 июн 16:30
Янгиликлар

Кураш

БРИКС ўйинларида энг кўп медалга эга бўлган белбоғли курашчиларимиз жаҳон чемпионатида ҳам 14 та медаль қўлга киритишди + ФОТО

Россиянинг Қозон шаҳри мезбонлик қилган БРИКС ўйинлари белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам муваффақиятли якунланди.

21 июнь куни ўтказилган кореш баҳсларида белбоғли курашчиларимиз 2 та кумуш, 6 та бронза медалини қўлга киритган бўлса, 22 июнь кунги белбоғли кураш беллашувларида 7 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқиб, спорт турлари орасида энг кўп 29 та медаллар жамғаришга муваффақ бўлишди. 

Эътиборли жиҳати, белбоғли кураш мусобақасида тўлиқ таркиб, яъни 20 нафар полвонимиз иштирок этди ва барчаси медалларга эришиб, умумжамоа ҳисобида Россия терма жамоасидан кейин иккинчи ўринни банд этди.

Кеча, 23 июнь куни шунингдек, Қозон шаҳрида татар корэши бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Ушбу дунё биринчилигида 31 давлатдан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этди ва белбоғли курашчиларимизнинг мазкур халқаро мусобақадаги  натижалари ҳам таҳсинга сазовор бўлди. 

Қуйида корэш бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган терма жамоамизнинг натижаларига эътибор қаратамиз. 

Олтин медаль соҳиби:

Ҳусниддин Рўзиев - 85 кг


Кумуш медаль соҳиблари: 

Нодир Абдумаликов - 60 

Ойбек Султонов - 70

Илҳом Машрабов - 80 кг

Жасурбек Исроилов - 90 кг

Нодирбек Аҳатжонов - 100 кг

Илёсбек Мирзаҳмедов - 130 кг

Ҳислат Пирматов - +130 кг


Бронза медаль соҳиблари:

Жамолиддин Неъматуллаев - 60 кг

Мардонбек Кимсанбоев - 65 кг

Азизжон Азимжонов - 70 кг

Нусрат Султонбоев - 85 кг

Бекзодбек Камолиддинов - 90 кг

Аъзамжон Анваржонов - +130 кг.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг