UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Шарифа Давронова ёпиқ иншоотдаги Жаҳон Чемпионатига йўлланма олди 0 10:16Ўзбекистонлик тажрибали ММА жангчиси Mangu 2 турнирида хитойлик спортчи билан жанг қилади (ПОСТЕР) 0 09:45Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди 0 09:14Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида қатнашади 0 08:38Нурсултон Рўзибоев UFC'даги кейинги жангини Хитойда ўтказиши мумкин 0 08:12Полина Кудерметова Анталияда рейтингдаги қўшнисига мағлуб бўлди 0 07:30"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади 0 06:22UFC Fight Night 269 турнири жангчилари тарозига чиқишди 0 06:01Ироқ чемпионати. "Арбил"да навбатдаги ғалаба, Темировдан хет-трик! 0 20:57Фирдавс Худоятов Милан-Кортина-2026 Паралимпиадасидаги иштирокини якунлади 0 19:11"Мароқанд" стол теннис клуби Евросиё Лигасида қатнашмоқда 0 18:45Масвидаль: "Бу жангда бор пулимни Стриклендга тикаман" 0 18:24"Шундай дейишди". Арман Царукян UFC камари учун навбатдаги даъвогар бўлишини айтди 0 18:01Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми? 0 17:39Ўзбекистон Кубогининг иккинчи куни ҳам 5 та вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

20 ноя 13:23
Янгиликлар

Кураш

Жаҳон чемпионатидан медаллар шодаси билан қайтган қорақалпоғистонлик белбоғли курашчилар кутиб олинди

11-16 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Дунёнинг ўттиздан зиёд давлатининг сара курашчилари жам бўлган жаҳон чемпионатининг белбоғли кураш йўналиши эркин ва классик йўналишида иштирок этган терма жамоамиз 21 та олтин, 11 та кумуш ва 26 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Албатта, ушбу жаҳон чемпионатида етакчилик қилишда миллий терма жамоа таркибидан жой олган Қорақалпоғистон полвонларининг ҳам натижалари эътирофга сазовор.

Бокенбай Садуакасов, Қайрат Сариев ва Қайнарбек Сариев шогирдларидан Лаззат Зерипбай қизи (катталар, 76 кг.) 3-ўрин, Севара Шаженова (U-20, 66 кг.) 1-ўрин, Молдир Алимбаева (U20, 48 кг.) 1-ўрин, Жасмина Оралбаева (U20. 63 кг.) 2-ўринни банд этди. 

Шу тариқа, Қозон шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган ва ёрқин ғалабаларни қўлга киритган нукуслик спортчилар ҳам қайтиб келишди. Шу куни олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактабида ғолиб спортчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. 

Маросимда Қорақалпоғистон Спорт вазирлиги, олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактаби, Қорақалпоғистон давлат университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг