UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Муҳаммад Жалудга Ўзбекистон Республикасининг "Фахрий фуқароси" мақоми берилди 0 15:57Конор Макгрегор Махачев — Гэрри жангига ўз тахминини айтди 0 15:33Инфантинонинг кечирим сўраши камлик қилади: Футболчилар касаба уюшмаси ФИФА олдига тўртта талаб қўйди 0 14:52БУМ! Роберт Уиттакер Богдан Гусков билан жанг қилиш ниятида! 0 14:19Курашчиларимизни Хитойдаги халқаро турнир ва машғулотлар йиғини кутяпти 0 13:45Конор Макгрегор: "Энди ҳақиқий меҳнат бошланади" 0 13:08Африка футбол конфедерацияси ЖЧ ҳуқуқларини сотиш жанжали фонида ФИФАни қўллаб-қувватлади 0 12:39Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди 0 12:13Кайл Снайдер ва Аҳмед Тажудинов ўртасида реванш жанги ўтказилади 0 11:47Canadian Open. Камилла Раҳимова дунёнинг учинчи ракеткасига қарши кортга чиқди 0 11:24Родрининг трансфери "Барселона"га тахминан қанчага тушиши маълум 0 10:59Saint Louis Rapid & Blitz 2026. Чемпион Синдаров - Прагг партиясида аниқланди 0 10:28Қирғизистондаги фожеали ҳалокат ортидан Ғалаба чўққисига чиқиш учун алпинистлар рухсатнома олиши талаб этилмоқда 0 09:56Жозеф Паркердан кокаин учун допинг бўйича айбловлар олиб ташланди 0 09:23Гвардиола Родрига қўнғироқ қилиб, уни "Барселона"га ўтишга кўндирди 0

05 окт 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Техника мўъжизасини кўрганмизу, лекин бунақасини... Санжар Зокировнинг жанги рақиби йўқолиб қолгани сабаб бекор қилинди

Бугун Таиланднинг Бангкок шаҳрида муай-тай ва ММА бўйича ONE Fight Night 25 турнири ташкил этилди.

Мусобақа доирасида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Санжар Зокиров япониялик Хироба Миноуа билан жанг қилиши керак эди. Аммо жанг бошланишига бир соат қолганида ҳам рақиб аренага етиб келмаган ва уни ҳатто топиша олмаган. Ташкилотчилар жангни бекор қилишга мажбур бўлган. Санжар Зокиров эса мусобақани аренадан мухлис сифатида томоша қилишдан ўзга чора топа олмади.

Ҳозирча Миноуанинг нима сабабдан жангга келмагани ва унга ниисбатан қандай жазо қўлланилиши маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, аслида мазкур жанг 6 сентябрь куни АҚШнинг Колорадо штати Денвер шаҳрида ўтказилган ONE 168 турнирида бўлиб ўтиши лозим эди. Аммо жанг кечроқ муддатга қолдирилганди.

Маълумот учун, Санжар Зокиров фаолияти давомида 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларидан устун келган. Япониялик Миноуа ҳисобида эса 14 ғалаба ва 5 мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг