UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Реал" 15 ёшли ярим ҳимоячи билан битим имзолаши мумкин 0 18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0

27 янв 17:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов Эннис – Станионис тўқнашуви ғолиби билан иккита камар учун жанг қилади

WBA йўналишида ярим ўрта вазн тоифасида мажбурий даъвогар бўлган Шаҳрам Ғиёсов WBA чемпиони Эймантас Станионис ва IBF чемпиони Жейрон Эннис ўртасида 12 апрель куни бўлиб ўтадиган бирлаштирувчи жангга розилик берди.

У бу розиликни, кейинчалик ушбу жанг ғолиби ўзи билан рингга чиқиши шарти эвазига берган.

The Ring нашри WBA қарорини шундай келтиради:

«WBA ярим ўрта вазн чемпиони Эймантас Станионисга 12 апрель куни Атлантик-Ситида IBF чемпиони Жейрон Эннисга қарши бирлаштирувчи жанг ўтказиш учун махсус рухсатнома берди. WBA қоидаларига мувофиқ, Станионис жамоаси ушбу жанг бўйича мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсовга мурожаат қилди ва у бу жангнинг ўтказилишига розилик берди».

WBA қоидалари ва қарорига кўра, Станионис ва Эннис ўртасидаги жанг ғолиби 120 кун ичида Ғиёсовга қарши жанг ўтказиши шарт.

Шунингдек, The Ring нашрининг хабар беришича, Шаҳрам Ғиёсов ҳам 12 апрель куни Атлантик-Ситида ўтказиладиган ушбу бокс кечасида жанг қилади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг