UZ

Сўнгги янгиликлар

20:09Аюбхон Бахтиёров WBC Гран-приси 1/4 финалида мексикалик боксчига қарши тўлиқ жанг ўтказди 0 19:10Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан ПРЕВЬЮ 0 18:49NUR-HAS karate markazi тарбияланувчилари АҚШ, Япония ва Мўғулистондаги мусобақаларда иштирок этади 0 18:28Шок хабар: фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв спорт тандеми сифатидаги фаолиятини якунлаши айтиляпти, спортчилар Хитой Гран-присида иштирок этмаслиги аниқ! 0 18:07Жаҳон рейтинги янгиланди: таэквондочиларимизнинг ҳолати қандай? 0 17:46АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади 0 17:23Мужибилло Турсунов WBC Гран-присидаги ғалабали юришини давом эттирди 0 16:59UFC жангчиларнинг гонорар ва бонусларини оширади 0 16:38ATFC кейинги турнирини Гулистонда ўтказади 0 16:17Иноуэ — Аҳмадалиев жанги учун чиқарилган чипталар икки соатда сотиб бўлинди 0 15:56Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифига жавоб берди 0 15:35Конор Макгрегор: "Хайр, PPV! Мен қирол эдим" 0 15:14Ўзбекистон пара каноэ терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 14:53Нурсултон Рўзибоев: "Менда ҳам тил бор" 0 14:32Жанлуижи Доннарумма АПЛ жамоаси билан келишувга эришди 0

25 окт 19:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамзан Қодиров Лобов - Тухугов жангини ташкил қилмоқчи

Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодиров россия-ирландиялик UFC спортчиси Артём Лобов ҳамда чеченистонлик Зубайра Тухугов ўртасида жанг ташкил этишни режалаштирмоқда.

Лобов гарчи россиялик спортчи бўлсада, ҳозирда Конор Макгрегор билан бир клубда машғулот ўтказмоқда. Яъни, у ирландиялик собиқ жаҳон чемпионининг жамоадоши ҳисобланади. 

Ёдингизда бўлса, Тухугов яқинда Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг якунланиши билан октагонга югуриб чиқиб, ирланлиялик спортчини калтаклашга уринганди. Ўшандан кейин Лобов Тухуговни жангга чорлаган эди.  

“Биз бундай чорловларни бажонидил қабул қиламиз. Агар Зубайра Тухугов ва Артём Лобов ўртасидаги жангни UFC доирасида ташкил қила олмасак, у ҳолда исталган яккакураш майдончасида баҳсни ўтказишга тайёрмиз. 

Биз жангни юқори савияда ўтказамиз ва Артёмга яхшигина гонорарни кафолатлаймиз. Ҳамма гап унинг ўзида қолди. Ўйлайманки, Лобов бу гапларни шунчаки кенг оммага мақтаниб қўйиш, шов-шув кўтариш учун айтмаган”, - деди Қодиров. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг