UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0

07 янв 12:15
Янгиликлар

Шахмат

2025 йилда энг кўп мукофот пули ютган шахматчилар, рўйхатда Нодирбек ва Жавоҳир ҳам бор!

Ортда қолган 2025 йил давомида йирик халқаро индивидуал турнирларда ютилган мукофот пуллари бўйича ТОП шахматчилар рўйхати эълон қилинди.

Рўйхатни кутилганидек, шахмат афсонасига айланиб улгурган норвегиялик Магнус Карлсен бошқариб бормоқда. Айнан у миллионлик маррани забт этган ягона шахматчи ҳисобланади. Яқиндагина рапид ва блиц йўналишларида жаҳон чемпионига айланган Магнус 2025 йилда 1 миллион 455 минг 276 АҚШ доллари миқдорида мукофот пуллари ишлаб топган. Бу суммага алоҳида чақирув учун шахматчига берилган пуллар кирмайди. 

Магнус Карлсеннинг энг катта мукофот пули 250 000 доллар, яъни битта турнирда у шунча маблағ ишлаб олган. Америкалик шахматчилар Фабиано Каруана ва Левон Аронян мос равишда 889,598 ҳамда 751,881 доллар мукофот пули билан кучли учликка якун ясаб берган. Каруананинг энг катта гонорари 150, Аронянники эса 200 000 доллар.      

Рўйхатнинг 9-поғонаси Нодирбек Aбдусатторовга тегишли. Блиц йўналишида жаҳон вице-чемпионлигини қўлга киритган биринчи рақамли шахматчимиз 2025 йилги мавсумда 16 та йирик турнирда қатнашиб, умумий ҳисобда $361 811 мукофот пули жамғарди. Унинг йил давомида олган енг катта бир марталик мукофоти $85 000 бўлган.

Яна бир гроссмейтеримиз Жавоҳир Синдаров бу борада 10-ўринни банд этди. У йил давомида 11 та йирик турнирда қатнашди ва натижалари бўйича $349 955 мукофот пули билан кучли ўнталикка якун ясади. Унинг энг катта бир марталик мукофоти $120 000 бўлиб, бу натижа, FIDE Жаҳон кубогидаги ғалаба эвазига қўлга киритилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг