04 июл 17:39
Янгиликлар
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг янги аъзоси ҳақида нималар биламиз? + Қайноқ суратлар
Эшитдик-да! Қиличбозлик бўйича терма жамоамизга Мексикадан легионер жалб этилди
Хўш, у ҳақида нималар биламиз? Паола Плиего 1994 йилда Мехикода туғилган. У тўрт ёшлигида қиличбозлик билан боғлиқ спектаклни томоша қилганидан сўнг спортнинг ушбу турига қизиқиб қолган. Ўшандан сўнг у опаси билан бирга машғулотларга қатнай бошлаган. Мексика чемпионатида қўлга киритилган дастлабки медалдан сўнг икки карра Олимпиада чемпиони Мариэль Загунис билан бирга машғулотлар ўтказа бошлаган.
2013-2014 йилги мавсумда ўсмирлар рейтингини биринчи ўринда якунлайди. Ўша йили ўз ёш тоифасида жаҳон кубогида ғолиб чиққан. Келаси мавсумда эса Сателлит турнирида иккинчи ўринни қўлга киритади. 2015 йили Панамерика чемпионатида бронза медали, жамоавий баҳсларда эса кумуш медалга сазовор бўлган.
2016 йилги Рио Олимпиадаси олдидан эса Паола тақиқланган моддаларни истеъмол қилганлиги сабаб, допинг билан боғлиқ можароларга ўралашиб қолади. Бироз вақт ўтгач у муаммолардан ҳалос бўлади. Бироқ, Мексика терма жамоасидан умуман чақирув олмайди.
Эндиликда у Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. У мазкур қарорни Мексикадаги коррупция билан изоҳлаган.
Айтганча, биз эса унинг Инстаграмдаги саҳифасини қидириб топдик. Унинг суратларини томоша қилар экансиз, ижтимоий тармоқларда ҳаддан ташқари фаол эканлигига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Умид қиламизки, Паола Ўзбекистонда қиличбозликка қизиқишни янада оширади ва мазкур спортнинг оммалаштиришга ўз ҳиссасини қўшади :)
Фикрлар