UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32Lausanne Grand Slam 2026. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи кунни ҳам медаль билан якунлади 0 21:11Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори 0 20:44Робиньонинг 18 ёшли ўғли "Женоа"га ўтмоқда 0 20:18UFC Fight Night 286 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 19:53Бобуржон Тагиев Mangu 5 турнирида жанг қилади. Рақиб маълум + ПОСТЕР 0 19:19UFC Fight Night 286 турнирининг барча натижалари: Ўнта финишли жанг, Нурмагомедовда нокаут 0 18:46“Ливерпуль” “Ноттингем” билан ўйин давомида икки маротаба ҳисобда ортда қола туриб, мағлубиятдан қутулиб қолди 0 18:03Ядонг - Нурмагомедов жангида кутилмаган нокаут қайд этилди 0 17:23UFC Шанхай турнирининг co-main event жангида чуқур нокаут кузатилди 0 15:49Пауло Коста Хамзат Чимаев билан чемпионлик жанги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди 0 15:17"Бунёдкор"ни уч нафар мураббийи тарк этди 0 14:51Гандбол. Ёшларимиз Эронга қарши Жаҳон чемпионати чиптаси учун паркетга чиқишди 0 14:26Нурмагомедов Царукянга "ответ" қилди: "У иккита жанг ўтказгунича, мен тўрт марта чемпионлик камаримни ҳимоя қилдим" 0 13:56Нурмагомедов Двалишвилига лақабини ўзгартиришни таклиф қилди 0 13:15ПСЖ катта миқдордаги жаримага тортилди 0

24 окт 07:08
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо

Баҳодир Жалолов, Шаҳобиддин Зоиров ва бошқа жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорларига пул мукофоти топширилди

Турли спорт турларида жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган бир гуруҳ спортчиларимиз Президент Фармойишига кўра пул мукофоти билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 25 ноябрдаги “Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришгани учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларини мукофотлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-4056-сон Фармонига мувофиқ спортнинг Олимпия ва паралимпия турлари, жумладан жорий йил давомида парапауэрлифтинг (2019 йил 12-20 июль, Қозоғистон), эшкак эшиш (2019 йил 21-25 август, Венгрия), дзюдо (2019 йил 25-31 август, Япония), бокс (2019 йил 6-22 сентябрь, Россия) ҳамда спорт курашлари (2019 йил 14-22 сентябрь, Қозоғистон) бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этган бир гуруҳ спортчилар пул мукофоти билан тақдирланишди.

Фармойишга кўра қуйидаги спортчилар тақдирланишди:

Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли – бокс бўйича 91 кг ва ундан оғир вазнда 1-ўринни (олтин медаль) эгаллаганлиги учун 12 000 АҚШ доллари;

Зоиров Шаҳобиддин Шокирович – бокс бўйича -52 кг вазнда 1-ўринни (олтин медаль) эгаллаганлиги учун 12 000 АҚШ доллари;

Мирзаева Шахноза Шокир қизи – эшкак эшиш бўйича KL3-200 метр дастурида 1-ўринни (олтин медаль) эгаллаганлиги учун 12 000 АҚШ доллари;

Мирзахалилов Миразиз Мирзакарим ўғли – бокс бўйича -57 кг вазнда 1-ўринни (олтин медаль) эгаллаганлиги учун 12 000 АҚШ доллари;

Варданян Арам Симонович – юнон-рум кураши бўйича -72 кг вазнда 2-ўринни (кумуш медаль) эгаллаганлиги учун 6 000 АҚШ доллари;

Кузиева Рўза Рашидовна – парапауэрлифтинг бўйича -61 кг вазнда 2-ўринни (кумуш медаль) эгаллаганлиги учун 6 000 АҚШ доллари;

Лутфуллаев Шарафуддин Рустамович – дзюдо бўйича -60 кг вазнда 2-ўринни (кумуш медаль) эгаллаганлиги учун 6 000 АҚШ доллари;

Рўзметов Дилшодбек Юсупбай ўғли – бокс бўйича -81 кг вазнда 2-ўринни (кумуш медаль) эгаллаганлиги учун 6 000 АҚШ доллари;

Ассакалов Рустам Сихатбиевич – юнон-рум кураши бўйича -87 кг вазнда 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;

Бердимуратов Жалгасбай Карлибай ўғли – юнон-рум кураши -77 вазнда 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;

Ботуров Бобо-Усмон Шамсутдин ўғли – бокс бўйича -69 кг вазнда 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;

Гулиев Артур Марленович – эшкак эшиш бўйича С2-200 метр дастурида 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;

Зокирова Нилуфар Обиджон қизи – эшкак эшиш бўйича С2-200 метр дастурида 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;

Мамадалиев Элёр Муҳаммаджонович – эшкак эшиш бўйича С2-200 метр дастурида 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;

Раҳимов Ҳасанбой Аҳмаджонович – эркин кураш бўйича 125 кг ва ундан оғир вазнда 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;

Раҳматова Дилноза Бакир қизи – эшкак эшиш бўйича С2-200 метр дастурида 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари.

Таъкидлаш жоиз, бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил учун спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг Республика календарь режасида белгиланган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг