29 июн 10:16
Янгиликлар
Теннис
33 та эйс зарбаси Куэррини финалга олиб чиқди
Дунёнинг 79-ракеткаси Сэм Куэрри Истбурн турнирининг финалида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.
Америкалик теннисчи ярим финал учрашувида рейтингнинг 102-поғонасидан жой олган италиялик Томас Фаббианога қарши кортга чиқди. Куэрри 1 соату 46 дақиқа давом этган баҳсда рақибини 6/3, 6/7(4), 6/3 ҳисобида таслим этди.
31 ёшли Сэм учрашув давомида 33 та эйс зарбасини йўллашга муваффақ бўлди. Энди амеикалик теннисчи Nature Valley International турнирининг финал баҳсида ватандоши Тэйлор Фритцга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар