07 ноя 11:34
Янгиликлар
Бокс/ММА
Валентина ва Антонина Шевченко — битта UFC оқшомида октагонга чиқадиган илк опа-сингиллар!
Энг енгил вазнда UFC чемпиони Валентина Шевченко UFC 255 турнирининг андеркард жангида октагонга кўтарилади.
Қирғизистонлик чемпионнинг айтишича, унинг опаси Антонина Шевченко ҳам UFC 255 турнирида ўз жангини ўтказади. Ушбу UFC оқшоми 21 ноябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳозирча Антонинанинг рақиби аниқ эмас. Валентина эса ўз камарина Женнифер Майяга қарши жангда ҳимоя қилади.
Шу тариқа, Валентина ва Антонина Шевченко UFC тарихида битта турнирда октагонга кўтарилган илк опа-сингил жангчиларга айланади. UFC 255 турнирининг марказий жангида эса энг енгил вазнда UFC чемпиони Дейвисон Фигейредо даъвогар Алекс Перес билан тўқнаш келади.
Ҳавола :
Фикрлар