UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46Esports World Cup. Абдусатторов икки муҳим ғалаба, уни Магнус кутмоқда! 0 08:25Арман Царукян: "RAF’даги маошим UFC гонорарларига яқинлашди" 0 08:04Собиқ чемпион Чимаев — Анкалаев жанги ғоясини илгари сурди 0 07:43"Реал" қўшимча дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 07:22Мария Тимофеева Швейцария турнири 1/2 финалида! 0 07:01Жиззахда яна бир замонавий яккакураш зали қад ростлади, дзюдочиларимиз у билан яқиндан танишишди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:10"Жангчилар бўш қолишдан қўрқишади ва қопқонга тушиб қолишади" - Фрэнсис Нганну 0 17:49Бастони "Барселона"га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози 0 17:28Эксперт Илия Топурия учун асосий синов кимлигини айтди 0 17:07Ҳикара Накамура: “Синдаров ютқазди...” 0 16:46Дана Уайт ва Эдди Хирн ўртасидаги жанг учун қанча пул таклиф қилингани маълум 0 16:25Рафинья қачон машғулотларга қайтиши маълум 0 16:04Маррани баланд олган қаршилик спортчилар 0 15:43Арман Царукян: "Топурия ўзини суперюлдуздай тутаяпти, лекин..." 0 15:22Сергей Фомин Shymkent Challenger бош соврини учун ўйнайди! 0

05 мар 18:45
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Тошкентдаги "Катта Дубулға". Биринчи кунда иккита медаль қўлга киритдик

Теглар :  Дзюдо
Тошкентдаги "Ҳумо Арена"да дзюдо бўйича нуфузли "Катта Дубулға" турнири давом этмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида жанг ўтказадиган ўзбекистонлик дзюдочилар қайд этаётган барча натижалар билан ушбу саҳифада танишиб боришингиз мумкин бўлди. 


Сардор Нуриллаев ва -66 кг вазннинг қолган қаҳрамонлари шохсупада ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кемран Нуриллаев: Медаль олмасликка ҳаққимиз йўқ эди

Сардор Нуриллаев ҳам бронза медали соҳиби! (ФОТО)


Кемран Нуриллаев ва -60 кг вазннинг қолган қаҳрамонлари шохсупада ФОТОГАЛЕРЕЯ


Шу тариқа биринчи кундан олиб борилган матнли трансляциямиз ўз якунига етди.


-66 кг вазнли Сардор Нуриллаев корея вакили Лим Хван Кимга қарши жанг ўтказди ва ғалаба қозонди! У Golden Score'да рақибини таслим этди!

-60 кг вазнли спортчимиз Кемран Нуриллаев тожикистонлик рақибини мағлуб этди ва бронза медалига эга чиқди! Бизда илк бронза медали!

КЕЧКИ ДАСТУР ЖАНГЛАРИ БОШЛАНДИ.


Медаллар учун жанглар бугун соат 17:00дан сўнг бошланади. 

Унда икки спортчимиз бронза медаллари учун курашади:

-60 кг: Кемран Нуриллаев - Шаҳбоз Саидабуроров (Тожикистон)

-66 кг: Сардор Нуриллаев - Лим Хван Ким (Жанубий Корея)


-60 кг. Кемран Нуриллаев ярим финалда япониялик Рюжу Нагаямага қарши жанг қилиб, имкониятни бой бериб қўйди. Энди у кечки дастурда бронза медали учун жанг қилади!


-60 кг вазнли Кемран Нуриллаев чорак финалда бельгиялик Йерре Верстрайтенга қарши жанг қилди ва рақибини ИППОН баҳоси эвазига мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди!


-66 кг. Сардор Нуриллаев бронза медали учун ўтиш жангида мўғулистонлик рақибини мағлуб этди. Энди ҳамюртимиз кечки дастурда медаль учун жанг қилиш ҳуқуқига эга бўлди. 


-66 кг. Артём Штурбабин учинчи даврада кореялик рақибга қарши жанг қилди ва мусобақадаги иштирокини якунлади. 


-66 кг. Сардор Нуриллаев чорак финалда мўғулистонлик дзюдочига мағлуб бўлди. Энди у бронза медали учун ўтиш жангида бошқа бир мўғул спортчига қарши татамига чиқади. У бироз аввал бошқа бир ҳамюртимиз Муҳриддин Тилововни мусобақадан чиқариб юборганди. 


-48 кг. Халимажон Қурбонова иккинчи даврада италиялик рақибасига ютқазиб қўйди. 


-60 кг. Кемран Нуриллаев озарбайжонлик рақибидан устун келди ва чорак финалга чиқди. 


-57 кг вазнли Нилуфар Ермаганбетова иккинчи даврада мўғулистонлик рақибасига қарши жанг қилди ва имкониятни бой берди.


-66 кг. Сардор Нуриллаев қийин кечган жангда қозоғистонлик Кемелбек Молдашдан устун келди ва чорак финалга йўл олди!


-57 кг. Шукуржон Аминова бразилиялик Жессика Перейрага ютқазиб қўйди ва мусобақа билан хайрлашди.


-60 кг вазндаги Мирзоҳид Маҳаммаджонов учинчи босқичда қозоғистонлик жаҳон чемпиони Елдос Сметовга Golden Score'да ютқазди. 


-52 кг. Диёра Келдиёрова иккинчи даврада мўғулистонлик рақибасига қарши жанг қилиб, Golden Score'да ютқазиб қўйди. 


-66 кг. Артём Штурбабин сербиялик рақибга қарши жанг қилди ва рақибини иппон баҳоси эвазига таслим этди. Ажойиб!


-48 кг. Халимажон Қурбанова озарбайжонлик рақибасини мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди.


-57 кг. Мухлиса Ганжаева россиялик рақибасига ютқазиб қўйди. 


-66 кг вазнли Дилшод Йўлдошев жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари финалчиси ҳисобланган Ан Баулга қарши жанг қилди ва қўшимча вақтда ютқазиб қўйди...


-66 кг. Сардор Нуриллаев қирғизистонлик рақибини иппон эвазига мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга чиқди. 


-48 кг. Гулнур Муратбаева озарбайжонлик рақибасига қарши баҳс олиб борди ва муддатидан олдин ютқазди. 


-60 кг. Кемран Нуриллаев бразилиялик рақибидан иппон эвазига устун келди. 


Ҳамюртимиз Рамзиддин Саидов баҳсларда ҳакамлик қилмоқда


-66 кг. Яна бир ишонган спортчимиз Муҳриддин Тиловов учинчи огоҳлантириш эвазига мўғулистонлик рақибга мағлуб бўлди...

-60 кг вазнли Дилшодбек Баратов япониялик Рюжу Нагаямага ютқазиб қўйди.


-60 кг вазндаги Мирзоҳид Маҳаммаджонов афғонистонлик рақиби жангга чиқмаганлиги сабаб, кейинги босқичга йўл олди.

-52 кг. Диёра Келдиёрова қозоғистонлик Анна Казюлинани мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди!


-66 кг вазнли Дилшодбек Йўлдошев рақибидаги учинчи огоҳлантириш эвазига ғалаба қозонди ва кейинги босқичга чиқди!


-60 кг. Шарофиддин Лутфуллаев кутилмаганда илк жангида беларуслик Артём Коласовга ютқазиб қўйди. ИППОН! Айнан Шарофиддиндан олтин медаль кутаётгандик. Афсус... 


-52 кг. Сита Қадамбоева учинчи огоҳлантириш сабаб германиялик Анника Вурфелга ютқазиб қўйди. 


-60 кг. Кемран Нуриллаев Golden Score'да Николай Фока (Молдова) ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга чиқди. 


Қизларимиз ичида -52 кг вазнли Зухрахон Маъмуржонова биринчи босқичда Дасол Парк (Жанубий Корея)га иппон баҳоси эвазига мағлуб бўлди. Афсус, у ғалаба қозонаётганди... Аммо биргина хато унинг мағлубиятига сабаб бўлди.


-60 кг. Дилшодбек Баратов иорданиялик Билал Алмансурни иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди ва иккинчи босқичга чиқди. Бошланиши ажойиб!


Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Тошкентдаги "Катта Дубулға" турниридан онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз. 


- - - - - - - - - - 


Мусобақанинг биринчи кунида қуйидаги спортчиларимиз медаллар учун кураш олиб боришади: 


Эркаклар

-60 кг вазн тоифаси:

Шарофиддин Лутфуллаев

Дилшод Баратов 

Кемран Нуриллаев

Мирзоҳид Маҳаммаджонов



-66 кг вазн тоифаси:

Сардор Нуриллаев

Муҳриддин Тиловов

Дилшод Йўлдошев 

Артём Штурбабин  



Аёллар:

-48 кг вазн тоифаси:

Гулнур Муратбаева

Ҳалима Курбонова



-52 кг вазн тоифаси:

Диёра Келдиёрова

Сита Кадамбаева

Зуҳра Мамуржанова


-57 кг вазн тоифаси:

Нилуфар Эрмаганбетова

Мухлиса Ганжиева

Шукуржон Аминова

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг