22 май 09:07
Янгиликлар
Бокс/ММА
Флойд Мейвезер иштирокидаги жанг ҳам тўлиқ давом этди
Ниҳоят, БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича кўргазмали характерга эга шоу кечаси ўтказилди.
Оқшомнинг марказий жангида афсонавий Флойд Мейвезер ўзининг америкалик собиқ спарринг-рақиби Дон Мурга қарши рингга кўтарилди. БАА президентининг вафоти сабаб санаси икки бор ўзгартирилган жанг тўлиқ саккиз раунд давом этди.
Жанг ўртача темпда бошланди. Боксчилар жеб зарбалар билан алмашишди. Кейинги раундларда бешта вазнда собиқ жаҳон чемпиони тезликни оширди. Мур ҳам бунга жавоб беришга уриниб кўрди, аммо, деярли ҳеч нарса қила олмади.
Флойднинг тотал устунлигида ўтган жанг натижаси эълон қилинмади. Сўнгги раундда Мейвезер рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди. Раундлар икки дақиқа этиб белгиланган эди.
Ҳавола :
Фикрлар