UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28Собиқ UFC маликаси Лиана Жожуа Karate Combat турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0 10:05Бугун Тошкентда самбо бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланади 0 09:43UFC Seatle: Адесанья рақиби билан бир хил тош босди (тарози натижалари) 0 09:20Фабио Каннаваро: "Бу ғалабага хурсанд бўлиб қолмаслигим керак. Жаҳон чемпионати умуман бошқа даражада бўлади" 0 08:30Алекс Перейра UFC'нинг энг кўп даромад олувчи жангчисига айланди 0 20:57FIFA Series. Ўзбекистон Габонни мағлубиятга учратди 0 18:45МЮ италиялик хавбекни қўлга киритмоқчи 0 18:20Одилхон Тошкентда жанг қилади. Рақиб эълон қилинди (ВИДЕО) 0 17:56Георгий Агзамов халқаро хотира турнири якунланди 0 17:30Шавкат Раҳмоновнинг рафиқаси озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди 0 17:04Абдуқодир Ҳусанов Габон билан баҳсда майдонга туша олмайди. Сабаби маълум 0 16:39Эртага Самарқандда ATFC 28 турнири бўлиб ўтади 0 16:14Тошкентда қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичи бошланди 0 15:49UFC Сиэттл турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 15:242026 йилда футбол клублари учун 560 млрд сўм ажратилади, Суперлига ва Пролига футболчилари даромад солиғидан озод этилади — Президент Қарори 0

12 июл 06:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чисоранинг иштаҳаси очилди, у Хирндан Уайлдер билан жанг ташкил қилишни сўради

Британиялик боксчи Дерек Чисора Кубрат Пулевни мағлуб этганидан сўнг, кейинги жангни кимга қарши ўтказиш истагида эканини айтди.

38 ёшли боксчи бир нечта жангдан сўнг фаолиятини якунлашини ҳам таъкидлади.

"Кўп кучим қолмади. Лекин ҳаммасини сизлар учун ишлатишга ваъда бераман. Яна бир неча жанг ўтказгандан кейин боксдан кетаман. Мен кучли жангчилар билан жанг қилишни хоҳлайман. Эдди Хирнга, агар Уайлдер билан жанг ташкил қилиб берса хурсанд бўлишимни айтдим.

Мен ўз давримдаги барча кучли боксчилар билан жанг қилмоқчиман. Ғалаба ёки мағлубият, бу аҳамиятсиз. Мен шунчаки бокс тушишни хоҳлайман. Хирн ва Matchroomʼга раҳмат.

Бугун менинг жангимда болалар ҳам иштирок этди. Улар мени биринчи марта бокс тушишимни кўришди. Менга ғалаба керак эди. Кўп жангларда мағлуб бўлдим ва бу жангда ғалаба қозонишим керак эди. Ғолиб бўлиш ёқимли албатта.

Аммо, Пулев ғалаба қозонган тақдирда ҳам олдинга юришда давом этардим. Мен хафа бўлмайман. Сабаби Худонинг мен учун тузган режаси бор", - деди Чисора.

Эслатиб ўтамиз, Дерек Чисора болгариялик тажрибали рақиби Кубрат Пулевни 116-114, 116-122, 112-116 ҳисобида мағлуб этди ва WВА International камарини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг