UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Макгрегор билан жангга рози бўлмаслик аҳмоқлик бўларди" - Холлоуэй 0 15:44"Мен Ирландия ММАсининг навбатдаги суперюлдузиман" — Иан Гарри 0 15:23Супероғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 14:52Модрич Португалиянинг пенальтиси ҳақида кескин фикр билдирди 0 14:25Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди 0 14:09Исроил Мадримов ESPN рейтингига киритилмади 0 13:37Ҳумоюн Султонов биринчи ракеткага учтагина гейм берди 0 12:45Кроуфордга Конор билан иккита жанг учун 200 миллион доллар таклиф қилишганми? Спортчи жавоб берди 0 10:28ЎФА Жаҳон чемпионати-2026 чипталарининг сотуви бўйича баёнот берди 0 09:53SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Абдусатторов Праггни мағлуб этди 0 09:09Шавкат Раҳмонов жамоасида унинг кейинги фаолияти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилди 0 08:42Уимблдон. Драматик кечган Раҳимова - Саккари учрашув ғолиби тай-брекда аниқланди 0 08:03Роналду ЖЧдаги нохуш анъанасига чек қўйди 0 18:31UFC Шанхай турнирининг асосий жанги айтилди 0 18:00Жон Жонс Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин маслаҳат берди 0

15 апр 08:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чарльз Оливейранинг Бенил Дариушга қарши жанги бекор қилинди

Чарльз Оливейра жароҳат олди.

Енгил вазн тоифасида бразилиялик UFC собиқ чемпиони Чарльз Оливейра навбатдаги жангини 7 май куни Бенил Дариушга қарши ўтказиши лозим эди.

Бироқ UFC 288 турнирининг co main event'и бўлмиш Оливейра — Дариуш жанги бекор қилинган. Бунга Чарльзнинг жангга яқин олган жароҳати сабаб бўлган.

ESPN нашрининг хабар беришича, UFC айни дамда мазкур жангнинг янги санаси устида ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Чарльз Оливейра ўтган йилнинг 22 октябрь куни Абу-Дабида ўтказилган UFC 280 турнирининг марказий жангида Ислам Махачевга ютқазиб қўйганди. Бразилиялик жангчи ҳисобида 33 ғалаба ва 9 мағлубият бор.

Бенеил Дариуш эса 8 та жангдан иборат ғалабали серия билан бормоқда. У ҳам охирги жангини UFC 280 турнири доирасида ўтказиб, Матеуш Гамротни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. Дариуш ММАда 22 ғалаба, 4 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг