UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07"Биз айнан шу зарбани ишлагандик" - Сонг Ядонг нокаут ҳақида 0 11:40"Барселона" ҳимоячиси € 8,5 млн эвазига "Реал Сосьедад"га ўтди 0 11:13Двалишвили Нурмагомедовнинг мағлубиятига битта эмоджи билан муносабат билдирди 0 10:49Ҳумоюн билан жанг қилиши кутилган Мадраҳимов Тошкентга октагонга чиқади + ПОСТЕР 0 10:22Ислам Махачев Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубияти ҳақида гапирди 0 09:57Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита қизиқарли учрашув бор 0 09:23Lausanne Grand Slam 2026. Бугун оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз. Улар орасида Тўрабоев ҳам бор! 0 08:55Умар Нурмагомедов кечаги кутилмаган нокаутига илк бор изоҳ берди 0 08:26Жасурбек "Тайсон" Жўраев бир ҳафтадан кейин Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 07:54"Интер Майами" "Монреаль"ни тор-мор этди. Мессидан покер 0 07:31Оғир вазн келажаги сифатида эътироф этилган Мозес Итаумани чуқур нокаутга учратишди 0 22:32Lausanne Grand Slam 2026. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи кунни ҳам медаль билан якунлади 0 21:11Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори 0 20:44Робиньонинг 18 ёшли ўғли "Женоа"га ўтмоқда 0 20:18UFC Fight Night 286 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0

22 июл 19:39
Янгиликлар

Теннис

9 ой маош олмаган “Қарши” теннис клуби ходимларининг видеомурожаати юзасидан расмий баёнот

Теглар :  ҚаршиТеннис
Ижтимоий тармоқларда “Қарши” теннис клубининг бир гуруҳ ишчи ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига йўлланган видеомурожаат кенг тарқалди.

Унда ишчи ходимлар 9 ойдан буён маошларини олишолмаётганидан шикоят қилишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Қарши шаҳар Б.Шерқулов кўчасида жойлашган “Қарши” теннис клуби 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, клуб 2008 йилда “Шўртангаз” газ конлари бошқармаси томонидан тўлиқ қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилган.

Теннис клуби таъсисчилари этиб “Шўртаннефтгаз” МЧЖ, “Қарши нефт базаси” ДУК, “Қашқадарё электр тармоқлари” ҳудудий бирлашмаси, “Ўзавтотранс агентлиги” Қашқадарё ҳудудий бошқармаси, “Қашқадарё пахта терминали” МЧЖ, “Қашқадарё вилоят иссиқлик манбаи” корхонаси, вилоят ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бошқармаси белгиланган.

Сўнгги йилларда таъсисчилар томонидан “Қарши” теннис клубини сақлаб туриш учун етарли маблағ ажратилмаганлиги сабабли клуб фаолиятида қатор муаммолар кузатилди. Натижада теннис клуби балансидаги мавжуд бино ва иншоотларни сақлаш, ишчи ходимларнинг маоши, солиқ, коммунал тўловлардан қарздорликлар юзага келди.

Клуб фаолиятини яхшилаш, мавжуд спорт иншоотларини сақлаш, юзага келган қарздорликларни қоплаш мақсадида маҳаллий бюджетдан 2018 йилда 300 миллион сўм, 2019 йилда эса 200 миллион сўм маблағ ажратилган.

Кейинчалик теннис клуби вилоят ҳокимининг қарори билан Қашқадарё вилоят енгил атлетика ва спорт ўйинларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби балансига ўтказиб берилса-да, узоқ вақт ушбу спорт иншоотини молиялаштириш масаласи ҳал этилмай қолаётганди.

Жорий йил 15 июлда енгил атлетика ва спорт ўйинларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабига ходимларнинг иш ҳақи учун 319 500 000 (уч юз ўн тўққиз миллион беш юз минг) сўм, ягона ижтимоий тўловга 79 875 000 (етмиш тўққиз миллион саккиз юз етмиш беш минг) сўм пул маблағи келиб тушган.

Собиқ “Қарши” теннис клубининг ишчи-ходимларини спорт мактабига меҳнат кодекси талабларига асосан ишга қабул қилиш учун чақирилганида ҳеч бир ходим келмаган, “Қарши” теннис клубини собиқ раҳбари Д.Никифоров эса ҳужжатлаштириш ишларини сифатли бажармаган. Қолаверса, пандемия туфайли карантин бошланиб қолганлиги натижасида ходимларни ишга қабул қилиш жараёнлари ҳам тўхтаб қолган. Оқибатда бир гуруҳ ишчи ходимлар видеомурожаат орқали чиқиш қилишга мажбур бўлган.

Ҳозирда спорт мактаби томонидан ҳужжатлаштириш ишлари амалга оширилиб, спорт мактаби томонидан июль ойи якунланиши билан ишчи ходимларнинг шу кунга қадар тўланмай келган иш ҳақлари бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб амалга ошириладиган бўлди.

Жорий йил 21 июль куни Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи С.Одилов бошчилигида йиғилиш ўтказилиб, унга собиқ “Қарши” теннис клубининг бир гуруҳ ишчи ходимлари таклиф этилди. Унда видеомурожаатда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилиб, ишчи ходимлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг