UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0

23 авг 08:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Улар ЖЧга борадилар №6: Шаҳрам Ғиёсов

Бугун Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида -69 кг вазн тоифасида рингга чиқадиган Шаҳрам Ғиёсов ҳақида гаплашамиз.

Бухоро бокс мактаби тарбияланувчиси ҳисобланадиган 24 ёшли Шаҳрам Ғиёсов илк маротаба жаҳон чемпионатида қатнашади. Албатта жаҳон чемпионатидаги дебют Шаҳрамнинг тажрибасиз эканлигини билдирмайди. Ғиёсов Ўзбекистонда Рио Олимпиадаси қаҳрамонларидан бири сифатида эътироф этилади.

Шаҳрам 2015 йилда Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. 2016 йилда эса лицензион мусобақада иштирок этиб, Риода бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритган. Айнан ўша йили у "Uzbek tigers" сафида WSB жангларида иштирок этган ва жамоа билан ярим финалга қадар етиб борганди.



2016 йилда Бразилияда бўлиб ўтган Олимпиададаги муваффақиятли иштирок Шаҳрамга шуҳрат олиб келди. Боксчимизнинг ғалабани "Роналдуча услуб"да нишонлаши эса чет эл ОАВлари диққат марказида бўлди. Ўз жангини шоуга айлантириб юборадиган Шаҳрам Ғиёсов Рио Олимпиадасида финалгача етиб борди. Боксчи бу йўлда жаҳон чемпиони Муҳаммад Рабиини, шунингдек Олимпиада чемпиони Рониель Иглесиасни мағлубиятга учратганди. Якунда қозоғистонлик Данияр Елиуссиновга имконият бой берилган.

Ғиёсов жаҳон чемпионати йўлланмасини Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида нақд қилиб олган. Ўшанда у барча рақибларидан устун келиб, Осиё чемпионига айланган.

Ушбу вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсовга Рониель Иглесиас (Куба), Пат МакКормак (Англия), Абасс Бараоу (Германия), Абилхон Жуссупов (Қозоғистон) каби боксчилар рақобат туғдириши кутилмоқда.



Фикримча, Шаҳрам Ғиёсов мазкур турнирда жаҳон чемпиони унвони учун бемалол кураша олади. Мухлислар боксчидан олтин медаль кутмоқдалар. У жаҳон чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг яна бир маротаба Олимпиада чемпионлиги учун курашиб кўриши лозим. Ана шундан сўнг Шаҳрам профессионал боксга ўтиши лозим. Чунки, профессионал боксда унга ўхшаган боксчилар ўз йўлини топиб кета оладилар.

Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
23 авг 22:14:53
Bahrom
Шахрамга омад тилайман.
   
23 авг 09:30:14
Aslanbek
Кубалик Рониэль Иглесиас хам унга муаммо туғдириши мумкин. Худо хохласа Шахрам ЖЧ 2017 дан олтин медаль билан қайтишига ишонамиз.
   
23 авг 09:22:25
Bek
Ҳақиқатда Шахрамга Абасс Бараоу мезбон боксчи сифатида муаммо туғдириш эхтимоли юқори. Айни вақтда Шахрамда жахон чемпиони унвонини қўлга киритиш имконияти мавжуд ва буни амалга ошириш фақат уни ўзига боғлиқ.
   
23 авг 09:02:27
JasurBeK
Waxramga nemis bow og'riq buliwi mumkin. Kuchliligidan emas,balki mezbon bulganligi uchunnam. Qolganlari bilan bemalol jang qilsa buladdi. Minimum kumuw,maximum oltin
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг