UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44"Дэвис кубоги". Ўзбекистоннинг Босния ва Герцеговина билан қарама-қаршиликнинг биринчи кунидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:40Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати олдидан сўнгги йиғинга киришди 0 19:19Бу қизиқ! Ўзбекистон қишки Осиё ўйинларидаги иштирокини айнан Харбинда бошлаган, АҚШ чемпионининг онаси эса мамлакатимиз учун илк медални қўлга киритган 0 18:58Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди 0 18:37Барча жанглар ўз кучида! UFC Saudi Arabia турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимидан ўтишди 0 17:46"Дэвис кубоги". Илк кунги ўйинлар якунланди, Фомин сенсация қайд эта олмади 0 17:41"Бошқа ерда чемпион бўлаверсин". Дана Уайт Мокаевни UFCга қайтармоқчи эмас 0 17:20Серхио Рамос ўзига янги жамоа топди 0 16:59Бойлар ҳам йиғлайди. Франциядаги ATP 250 турнири пайти кортда чироқ ўчди 0 16:38Яна бир вазир Спорт федерациясига раис этиб сайланди 0 16:17Алекс Перейра Александр Усик билан жанг қилиш истагида 0 15:56"Ал Насср" АПЛда тўп тепаётган осиёлик футболчи учун 107,5 млн евро тўлашга тайёр 0 15:35Ёшлар ўртасидаги қишки Олимпиаданинг кейинги манзили ва саналари эълон қилинди 0 15:14Davis Cup. Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина 1:0. Султонов жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди 0 14:43Муроджон Аҳмадалиев Иноуэ билан жангни ташкил қилиб беришда Турки ал аш-Шейхга умид билдирмоқда 0

24 авг 12:35
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Улар ЖЧга борадилар №8: Бектемир Мелиқўзиев

Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида -81 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини Бектемир Мелиқўзиев ҳимоя қилади.

1996 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистоннинг энг ишонган боксчиларидан бири ҳисобланади. Гамбургдаги турнир Бектемир учун илк жаҳон чемпионати эмас. У 19 ёшида Доҳада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида финалгача етиб бориб, кумуш медаль соҳибига айланганди. Яқинлашиб келаётган турнирда Бектемирдан ушбу кумушни олтинга айлантириш талаб қилинади.

2014 йилда бўлиб ўтган Нанкин ўсмирлар Олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган Бектемир, кейинги йили 19 ёшида Ўзбекистон чемпионатида катталар ўртасида тенгсиз деб топилади. Айнан ўша 2015 йилда боксчи катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида -75кг вазн тоифасида олтин медаль соҳибига айланади. Кейинчалик, Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида рақибларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб боради. Финалда эса кубалик тажрибали Арлен Лопесга имкониятни бой бериб қўяди.

2016 йилги Рио Олимпиадасида ҳам Бектемир муваффақиятли иштирок этади ва финалгача етиб боради. Финалда эса яна ўша Арлен Лопес боксчимизни олтин медалдан мосуво қилади ва якунда Мелиқўзиев Олимпия ўйинларининг кумуш медали билан кифояланади. Хар ҳолда 20 ёшли йигитча учун Олимпиада финалига чиқиш ёмон натижа эмас, нима дедингиз?



Рио Олимпиадасидан сўнг Бектемир Мелиқўзиев ўз вазн тоифасини ўзгартиради. Энди -81 кг вазн тоифасидаги жангларда қатнашадиган боксчи WSB жангларида "Uzbek Tigers" учун муҳим бўлган очколарни тақдим этади.

Май ойида Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида эса боксчи барча рақибларини мағлубиятга учратиб, кетма-кет иккинчи маротаба Осиё чемпионига айланади. Ўша турнирда Бектемир тўртта жанг ўтказиб, иккитасида рақибларини нокаутга учратган. Яна иккита жангида эса тўлиқ устунлик билан 5:0 ҳисобидаги ғалабаларни қўлга киритганди. Айнан ўша чемпионлик боксчи учун Гамбургда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини тақдим этган.

-81 кг вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиевга кубалик Хулио Сезар Ла Круз ҳалал бериб қолиши мумкин. Боксчимиз "Uzbek Tigers" сафида унга имкониятни бой бериб қўйганди. Ушбу ЖЧда унда реванш олиш имконияти бўлади. Шунингдек, ирландиялик Жозеф Уорд, россиялик Муслим Гажимагомедовлар бироз муаммо туғдириши кутилмоқда.



ЖЧ ва Олимпиада финалига чиқиб, кумуш медални қўлга киритган боксчимизнинг навбатдаги натижаси олтин бўлиши лозим. У бир инсонга Токио Олимпиадасида олтин медаль қўлга киритишни ваъда қилиб қўйган. Токио йўлида эса Гамбург ва Сочи турнирларида қўлга киритилган олтин медаллар ҳалал бермаган бўларди.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
24 авг 12:50:05
JasurBeK
Medal oliw uchun eng asosiy davogar. Finalda "The Doctor"la cruz bn uchrawib oltin oliqiga tilakdowman. Omad. Lekin raqibi qochiw buyicha bemalol hattoki Mayvezrgayam dars beradi.
Men kutayotgan janglar:49kg:Dusmatov vs Yegorov.Dusmatov vs Argilagos
52kg:Latipov vs Veita 75kg: Madrimov vs Amankul 2. Madrimov vs Lopez 2. Madrimov vs Xijniyak. 69kg: G'iyasov vs Jusupov 2. G'iyasov vs Cotolongo 3. 81kg: Meliquziyev vs xulio la cruz 2. Qur'a wunday bulsa zur bulardi. Iloji busa cubaliklar bn 1/4larda uchrawsak yaxwi
   
24 авг 16:16:18
Ихтиёр
Бектемирга ишонамиз. уша Хулио ла Круз бн жангдаям кочмасдан 1-раунддан факат олдинга бориб жанг килса ютади.
   
24 авг 15:47:47
Bek
Лекин Бектемир Мелиқўзиев хозирги кунда терма жамоанинг энг ишонган 3 нафар боксчисидан бири ҳисобланиб, мазкур мусобақада кўпчилик мухлислар ундан фақат ва фақат олтин кутишмоқда.
   
24 авг 15:44:44
Bek
JasurBeK фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Medal oliw uchun eng asosiy davogar. Finalda "The Doctor"la cruz bn uchrawib oltin oliqiga tilakdowman. Omad. Lekin raqibi qochiw buyicha bemalol hattoki Mayvezrgayam dars beradi. Men kutayotgan janglar:49kg:Dusmatov vs Yegorov.Dusmatov vs Argilagos 52kg:Latipov vs Veita 75kg: Madrimov vs Amankul 2. Madrimov vs Lopez 2. Madrimov vs Xijniyak. 69kg: G'iyasov vs Jusupov 2. G'iyasov vs Cotolongo 3. 81kg: Meliquziyev vs xulio la cruz 2. Qur'a wunday bulsa zur bulardi. Iloji busa cubaliklar bn 1/4larda uchrawsak yaxwi
1/4 учрашишни хеч иложи йўқ. Сабаби, сиз томонингиздан кўрсатиб ўтилган боксчилар AIBA рейтингида юқори ўринларда туришади ва қуръа ташлашда уларнинг кўпчилиги бир саватдан жой олади ва камида 1/2 финалда бир-бирига рўпара келади.
   
24 авг 13:58:04
Jokovich
bu vazndagi yana bir kuchli bokschilardan biri Tojikistonlik Shabbos Nig`matullayevdir
   
24 авг 12:48:04
Aslanbek
Бектемир Гаванада "Uzbek Tigers" сафида Хулио Ла Крусга хакамларнинг нохолислиги туфайли "имкониятни бой бериб қўйган" эди. Германияда бўлиб ўтадиган навбатдаги жахон чемпионатида боксчиларимизга куч қувват, омад, хакамларга эса инсоф тилаб қоламиз.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг