UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Феруза Казакова Осиё чемпионати ярим финалига чиқди 0 15:39Петр Ян Шон О'Мэлли билан реванш истагида 0 15:16Ҳумоюн Султонов иштирокидаги баҳс якунига етмай қолди 0 14:45"Интер" билан ўйинда ҳушини йўқотган Эдоардо Бове футболга қайтмаслиги мумкин 0 14:26Тўрабек Ҳабибуллаев нокаут эвазига ғалаба қозонди 0 14:00Қозоғистон эркаклар терма жамоасида Осиё чемпионатидаги илк мағлубият 0 13:46Қиличбозларимиз Орлеан Гран-присидаги иштирокларини бошлашмоқда 0 13:25Мбаппе Лига 1 тартиб-интизом қўмитасига ПСЖ ҳалигача ундан қарздорлигини айтди 0 13:04Миразизбек Мирзахалилов Осиё чемпионати медалини нақд қилди 0 12:59Қозоғистон Осиё чемпионатида иккинчи йўқотишга учради 0 12:1840 ёшли Масвидаль UFC'даги жанги қачон бўлишини айтди 0 11:57Камондан отиш терма жамоасига хорижий мураббийлар жалб этилади 0 11:36Ўзбекистонлик спортчи билан жанг қилган яна бир чечен UFC'да дебют қилади 0 11:15Нойер жамоадошларидан узр сўради 0 10:33Қора ва оқ папахалар ўртасидаги чемпионлик жанги ҳам тасдиқланди + ПОСТЕР 0

01 окт 18:12
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритдик

Теглар :  Осиё ўйинлари
Бугун, 1 октябрь куни Осиё ўйинларининг саккизинчи кун баҳслари ўтказилди.

Бугунги кун доирасида ўзбекистонлик спортчилар 3 та медални (1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза) қўлга киритди.

Совриндорлар рўйхати:

Олтин:

Умид Эсанов

Кумуш:

Екатерина Воронина

Бронза:

Маликахон Қаҳҳорова.



-----------------------------


Ушбу саҳифа орқали кун доирасида иштирок этаётган спортчиларимизнинг натижаларидан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


17:59. Екатерина Воронина 800 метрга югуриш баҳсларида маррага иккинчи бўлиб етиб келди. Шундай қилиб, ҳамюртимиз кўпкураш баҳсларида умумий 6056 очко жамғариб, Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди!


17:54. Афсус. Узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Анвар Анваров сўнгги лаҳзага қадар 8.01 натижа билан учинчи ўринда келаётган эди. Аммо, охирги уринишда хитойлик рақиби уни ортда қолдирди. Шундай қилиб, Анвар Анваров узунликка сакраш баҳсларини тўртинчи ўринда якунлади.


17:38. Достон Ёқубов силтаб кўтариш баҳсларида 179 кг тош кўтарди. Унинг умимий натижаси эса 316 кгни ташкил этди ва афсуски, бронза медали учун Достонга бир килограмм етмай қолди. Шундай қилиб, Достон Ёқубов 316 кг натижа билан Осиё ўйинларини тўртинчи ўринда якунлади.


17:03. Райҳона Қодирова чорак финалда Хитой Тайпейи вакиласи Сихи Ву билан жанг қилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.


16:45. Достон Ёқубов даст кўтаришда 137 кг натижа қайд этди. Бу тўртинчи натижа бўлди.


16:29. Енгил атлетика. Анвар Анваров узунликка сакраш баҳсларига киришди. 


16:25. Оғир атлетикачимиз Достон Ёқубов ўз иштирокини бошлади.


16:20. Шахмат. Эркаклар терма жамоамиз Вьетнамни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Қизларимиз эса 1,5 : 2,5 ҳисобида ютқазишди.


14:38. Сув полоси. Қизларимиз Қозоғистонга 8:16 ҳисобида мағлуб бўлишди. 


14:35. Камондан отиш баҳсларида қизларимиз ҳам ўз иштирокларини якунлашди. 84 нафар спортчи қатнашган баҳсда Зиёда Абдусатторова 25, Нилуфар Ҳамроева 29, Сабина Жўрақелова 71, Бибиҳожар Йўлдошева 73-ўринни эгаллади. Жамоавий ҳисобда эса 19 терма жамоа ичида 16-ўринни банд этди.


14:30. Бироздан сўнг кўпкураш баҳсларида қатнашаётган ҳамюртимиз Екатерина Воронина сўнгги стартни амалга оширади.Сўнгги йўналиш - 800 метрга югуриш бўлади. Айни пайтда Катя иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Медаль бўлиши эҳтимоли юқори. Унинг қандай медаль бўлишини бироздан сўнг билиб оламиз!


13:55. Футбол. Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди! Ярим финалдамиз!


13:40. Сув полоси. Қизларимиз Қозоғистон терма жамоасига қарши баҳсни бошлашди.


13:34. Боксчи Тўрабек Хабибуллаев чорак финалда иорданиялик рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди!


13:28. Футбол. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:1. 65-дақиқада гол ўтказиб юбордик.


13:00. Айни пайтда оғир атлетика бўйича -61 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилмоқда. Мазкур вазнда юртимиз шарафини Адҳамжон Эргашев ҳимоя қилиши лозим эди. Бироқ, у кутилмаган жароҳат сабаб мусобақада иштирок эта олмаяпти.


12:44. ГООООЛ! 2:0. Саудия Арабистонига иккинчи голни урдик! Алишер Одилов 44-дақиқада ҳисобн 2:0 кўринишига келтирди.


12:25. ГООООЛ!!! Футболда ҳисобни очдик. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 1:0. Саидазамат Мирсаидов 24-дақиқада ҳисобни очди!


12:14. Байдаркада эшкак эшиш. Мадинахон Ашрафхонова ярим финалда маррага биринчи бўлиб етиб келди ва финалда қатнашиш ҳуқуқига эга чиқди.


12:10. Шахмат. 3-тур бошланди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоамиз ҳам, қизларимиз ҳам бугунги баҳсларни Вьетнамга қарши ўтказишмоқда.


12:05. Камондан отиш баҳсларида аёллар терма жамоамиз ўз иштирокини давом эттирмоқда.


12:00. Футбол. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди. Ҳисоб 0:0.


11:50. Осиё ўйинларида кураш баҳсларининг сўнгги куни эртага ўтказилади. Унда эркаклар ўртасида -90 кг, аёллар ўртасида эса 87 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилади. 


11:45. ОЛТИННН!!! -81 кг вазнли курашчимиз Умид Эсанов финалда қозоғистонлик рақибини мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди! У сониялар ичида рақибини ҲАЛОЛ баҳоси эвазига мағлуб этди. 11-олтин медаль!


11:33. Боксчимиз Ситора Турдибекова чорак финалда ҳиндистонлик рақибасига имкониятни бой берди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.  


11:30. Кураш. -81 кг вазн тоифасида Умид Эсанов афғонистонлик рақибини ҳалол баҳоси эвазига мағлуб этди ва финалга йўл олди! Бироздан сўнг у олтин медаль учун қозоғистонлик рақибга қарши курашади.


11:15. Курашчи қизимиз Маликахон Қаҳҳорова ярим финалда эронлик рақибасига имкониятни бой берди ва Осиё ўйинларини бронза медали билан якунлади.


11:00. Кураш баҳсларида ярим финаллар бошланмоқда.


10:13. Тошкент вақти билан 11:00 да кураш спорт турида ярим финал баҳслари старт олади, унда икки нафар вакилимиз гиламга чиқади:

-70 кгда: Маликахон Қаххорова - Доня Агаеи (Эрон)

-81 кгда: Умид Эсанов - Ҳассан Расооли (Афғонистон)


9:15. Камондан отиш. 84 нафар спортчи иштирок этган саралаш баҳслари якунланди. Унга кўра, Амирхон Содиқов 11, Яо Юй Чен 60, Миржалол Миролимов 68, Озодбек Унгалов 72-ўринни эгаллади. Жамоавий ҳисобда эса 20 терма жамоа ичида 13-ўринни банд этдик.


8:40. От спорти. Алишержон Эркинов ўзининг "Jangcy L" лақабли отида 21 нафар спортчи ичида 15-натижани қайд этди.


8:28. -70 кг вазн тоифасида Маликахон Қаҳҳорова Саудия Арабистони вакиласини мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. 


8:20. -81 кг вазн тоифасидаги курашчимиз Умид Эсанов филиппинлик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди!


8:15. Айни пайтда от спорти ва камондан отиш баҳсларида ҳам юртдошларимиз ўз чиқишларини амалга оширишмоқда.


7:55. Кўпкураш. Екатерина Воронина найза улоқтириш баҳсларини биринчи ўринда якунлади. У умумий ҳисобда ҳамон иккинчи. Олдинда фақатгина 800 метрга югуриш баҳслари қолди. 


7:45. -70 кг вазнли курашчимиз Равзахон Адашева хитойлик рақибасига ҳалол баҳоси эвазига ютқазиб қўйди.


7:35. Маликахон Қаҳҳорова курашсиз кейинги босқичга йўл олди. Курашчимизнинг кореялик рақибаси гиламга чиқмади.


7:30. -81 кг вазнли курашчимиз Умид Эсанов илк босқичда вьетнамлик рақибини мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди.


7:20. Екатерина Воронина кўпкурашнинг найза улоқтириш баҳсларини бошламоқда.


7:13. Байдаркачимиз Мадинахон Ашрафхонова соат 12:15да ярим финалда чиқиш қилади. У финал йўлланмаси учун курашади. Бироз аввал у маррага тўртинчи бўлиб келгани сабаб тўғридан-тўғри финал йўлланмасига эга чиқа олмаганди.


7:10. Кўпкураш. Воронина узунликка сакраш баҳсларини иккинчи ўринда якунлади. Умумий рейтингда у ҳамон иккинчи ўринда.


7:04. Тўртталик каноэда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари маррага учинчи бўлиб келишди. Улар финалда чиқиш ҳуқуқини қўлга киритишди.


6:54. Байдаркачимиз Мадинахон Ашрафхонова ўз гуруҳида маррага тўртинчи бўлиб келди. Энди у ярим финалда қатнашади.


6:48. Каноэда аёллар ўртасида 200 метрга сузиш баҳсларида Шоҳсанам Шерзодова маррага учинчи бўлиб етиб келди ва финалга йўл олди. 


6:40. Айни пайтда Екатерина Воронина кўпкурашнинг узунликка сакраш йўналишида иштирокини давом эттирмоқда.



Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз.

- - - - - - 

Бугун Осиё ўйинларида иштирок этувчи ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:

5:00. - От спорти. Алишержон Эркинов

6:00. - Камондан ўқ отиш. Эркаклар, яккалик, саралаш раунди. Миржалол Миролимов, Озодбек Унгалов, Амирхон Содиқов, Яо Юй Чен

6:00. - Енгил атлетика. Аёллар, узунликка сакраш (кўпкураш). Екатерина Воронина

6:30 дан сўнг. - Кураш. Эркаклар, -81 кг, нимчорак финал. Умид Эсанов - Донг Дук Ле (Вьетнам)

6:30 дан сўнг. - Кураш. Аёллар, -70 кг, нимчорак финал. Маликахон Қаххорова - Суна Ли (Корея Республикаси)

6:30 дан сўнг. - Кураш. Аёллар, -70 кг, чорак финал. Равзахон Адашева - Меерим Момунова (Қирғизистон)/Дан Ю (Хитой) баҳси ғолибига қарши

6:35. - Каноеда эшкак эшиш. Аёллар, яккалик, 200 метр, саралаш. Шоҳасанам Шерзодова

6:50. - Байдаркада эшкак эшиш. Аёллар, яккалик, 500 метр, саралаш. Мадинахон Ашрафхонова

7:02. - Байдаркада эшкак эшиш. Эркаклар, тўртлик, 500 метр, саралаш. Ўзбекистон (Самандар Хайдаров, Вильям Ибрагимов, Денис Онуфриев, Озоджон Амриддинов)

7:05. - Енгил атлетика. Аёллар, найза улоқтириш (кўпкураш). Екатерина Воронина

11:15. - Бокс. Аёллар, -57 кгда чорак финал. Ситора Турдибекова - Парвин (Ҳиндистон)

11:20. - Камондан ўқ отиш. Аёллар, яккалик, саралаш раунди. Зиёдахон Абдусатторова, Сабина Жўрақулова, Нилуфар Ҳамроева, Бибиҳожар Йўлдошева

12:00. - Футбол. Эркаклар, чорак финал. Ўзбекистон - Саудия Арабистони

12:00. - Шахмат. Эркаклар терма жамоамиз, жамоавий

12:00. - Шахмат. Аёллар терма жамоамиз, жамоавий

12:00. - Оғир атлетика. Эркаклар, 61 кг. Адҳамжон Эргашев

13:10. - Бокс. Эркаклар, -80 кгда чорак финал. Тўрабек Хабибуллаев - Ҳуссейн Иашиш (Иордания)

13:30. - Сув полоси. Аёллар, 6-тур. Ўзбекистон - Қозоғистон

16:00 - Оғир атлетика. Эркаклар, 67 кг, саралаш. Достон Ёқубов

16:10. - Енгил атлетика. Эркаклар, узунликка сакраш, финал. Анвар Анваров

16:40. - Бокс. Аёллар, -60 кгда чорак финал. Райҳона Қодирова - Сихи Ву (Хитой Тайпейи)

17:45. - Енгил атлетика. Аёллар, 800 метрга югуриш (кўпкураш). Екатерина Воронина.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
01 окт 15:05:18
Bulent Ersoy
Katyaga omad afsuski uzi yaxshi kuradigan turda foydalana olmadi oldinga chiqish imkoniyatini qo'ldan boy berdi endi 2 urinniyam saqlab qolsin omad undan nayzada oldinga chiqib oladi otin buladi degandim xaliyam umid bor omad omad omad olg'a
+1   
01 окт 13:07:22
Bulent Ersoy
Obbo boshlandimi jaroxat olish bugun bitta medal buladi deb uyluvduim tezroq yaxshi bulib ketsin
+1   
01 окт 11:52:14
Iymon
Курашнинг финали бўлиб Умид лотин медал олган пайт бу хароми спорт твдагилар 25 минут дан буён Реклама қўяпди Реклама лари хам ифлос ёлғончилар!
+1   
01 окт 09:43:26
.Sherzod.
Sport tv kechagi boks janglarini bugun olib bermoqda shunaqayam saviyasiz xodimlar ishlaydimi? og‘ir atletika, yengil atletika bahslari qizg‘in palladayaa? xalqni ming lanati bo‘lsin sanlaga
+1   
01 окт 09:13:41
Mussoxon Kotibov
Спорт тв курашни олиб бер жонли эфир йўқку кечаги велоспортни қўйиб беряптику
+1   
01 окт 08:15:51
Тож
Курашни олиб беринглар, барака топгур Спорт твчилар. Велотрекда япон-хитой бахси бизга керак эмас. Оламспортга гап йўқ.
   
01 окт 19:03:40
Bulent Ersoy
Xindlarni quvut utaolamizmi ularni medali bir kunda 50 tadadan oshib ketdi ular yengil atleikada kuchli
   
01 окт 18:09:43
Bulent Ersoy
Yaxshilashga xarakat qilishkereda oxirigacha bumasa buldi deb xarakatni tuxtatib quyib xotirjamlikga berilsa shunaqa medalsiz qoladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг