UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0 12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 1 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0

27 апр 19:36
Янгиликлар

Теннис

Абдураимова Оэйрашда чехиялик рақибасини енгди

Португалиянинг Оэйраш шаҳрида теннис бўйича W60 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 60 минг еврони ташкил қилувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Бироз аввал мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси иккинчи давра учрашувини якунлади. 

Дунёнинг 184-ракеткаси бўлиб турган Абдураимова 74 дақиқа давом этган 1/8 финал учрашувида WTA рейтингида 329-поғонада бораётган чехиялик Микаэла Байерловани 6/2, 6/2 ҳисобларида мағлубиятга учратди. 

Энди Абдураимова 1/4 финал баҳсида Юлия Готовкага қарши кортга чиқади. Беларуслик теннисчи бугун нимчорак финалда венгриялик Эдриэн Нагидан 6/1, 6/2 ҳисобида устун келди. Айнан Готовка биринчи босқичда турнирнинг биринчи ракеткаси, дунё рейингида 151-ўринни эгаллаб турган австралиялик Оливия Гадекини мусобақадан чиқариб юборганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг