UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Пара таэквондо: халқаро мусобақалар учун тайёргарлик жараёнлари бошланди 0 08:12Иқболжон Холдаров кейинги жанги, проф боксдаги фаолияти, Ҳавасбек Асадуллаев билан рақобат ҳамда боксда "танка" муҳимлиги ҳақида фикр билдирди (ФОТО) 0 07:30ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди 0 19:24Номаълум шахслар қишки Олимпиада пайтида Исроил бобслей жамоасини талон-тарож қилишди 0 18:57Лайма Владсон W35 Анталия турнирининг илк босқичида рейтингда ўзидан қарийб 500 поғона юқоридаги теннисчини мағлуб этди 0 18:25Том Аспиналл иккинчи марта кўз операциясини ўтказди 0 17:58"Манчестер Сити" ҳимоячиси ва ярим ҳимоячиси "Эвертон"га ўтиши мумкиин 0 17:32Mangu 1 турнирининг энг яхши жанги учун ажратилган бонуси соҳиблари маълум бўлди (ФОТО) 0 16:53Қосимхожиев ва Осипова Жаҳон рейтингида пешқадамлик қилишмоқда 0 16:27Ҳамюртимиз WBA Asia камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 16:00Ҳожиакбар Алижонов "Пахтакор"да қолди: Янги шартнома 2027 йил якунигача 0 15:21Нодирбек Абдусатторов Grenke Open ғолиблиги учун баҳс олиб боради 0 14:55Милан ва Кортина-2026. Норвегия ҳамон пешқадамлик қилмоқда 0 14:17Mangu MMA раҳбари Амирхон Алихўжаев иштирокидаги жанг сотилгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди (ВИДЕО) 0 13:48Арбелоа "Реал"да футболчилар "диктатураси"дан азият чекмоқда 0

20 апр 16:37
Янгиликлар

Енгил атлетика

Абдувалиев - Осиё енгил атлетика ассоциацияси вице-президенти!

Бугун, 20 апрель куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида Осиё енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Низомжон Тўхтабоев, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси президенти Андрей Абдувалиев ва федерация бош котиби Камолиддин Рўзимухаммедов ҳам иштирок этишмоқда.

Конгресс доирасида давомида Осиё енгил атлетика ассоциацияси (ОЕАА) президенти ва вице-президентилиги (1 нафар катта вице-президент ва 5 нафар вице-президентлар) учун сайловлар ўтказилди.

Биз учун аҳамиятли томони шундаки, Осиё енгил атлетика федерациялари ассоциацияси вице-президентилиги лавозимига Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси президенти Андрей Абдувалиев ҳам сайланди.

Осиё енгил атлетика ассоциацияси (ОЕАА) президентилигини эса Дахлан Ал-Ҳамад ўзида сақлаб қолди.

Маълумот учун, Андрей Абдувалиев 1966 йилда туғилган. МДҲ бирлашган терма жамоаси сафида 1992 йилги Олимпия ўйинларида чемпионликни қўлга киритган. 2000-2012-йиллар давомида Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг бош котиби лавозимида фаолият олиб борган. 2018 йил май ойида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси президенти этиб сайланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг