03 авг 19:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
Аброр Қодиров Каспийскда финал жангини ўтказди
Доғистон Республикасининг Каспийск шаҳрида Магомед-Салам Умаханов хотира турнири давом этмоқда.
Ҳозиргина -52 кг вазнли боксчимиз Аброр Қодиров финалда мезбон спортчи Исламитин Алисолтановга қарши жангни якунланди. Боксчимиз жанг давомида биринчи рақам остида ҳаракат қилди ва рақибидан устун эканлиги баҳс давомида сезилиб турди. Якунда ҳакамлар 5:0 ҳисобида Аброрнинг ғалаба қозонганини қайд этишди.
Шу тариқа, Қодиров мусобақада терма жамоамизнинг иккинчи олтин медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -56 кг вазнли Абдулҳай Шораҳматов ҳиндистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар