UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0 10:28Халқаро велоспорт федерацияси президенти Давид Лаппартьян Тошкентга келди 0 09:50Хамзат Чимаев: «Уларнинг барчасини синдирмагунимча кетмайман» 0 09:05Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 08:34Дёрн UFC 338 турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилади 0 08:03Жавоҳир Синдаров: "Баъзи нарсалар устида ишлашим керак" 0 07:32Қозоғистон спортни молиялаштириш қоидаларини ўзгартиряпти: спортчи ва мураббийлар учун нималар ўзгаради? 0 07:01Sofascore. Ўзбекистон U17 терма жамоаси аъзолари кечаги ҳаракатлари учун неча баҳо олди? 0

15 ноя 18:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Адам Яндиев кечаги воқейликка илк муносабатини билдирди

Сергей Харитоновга ҳужум қилишини натижасида жиноят кодексининг икки банди бўйича айбланаётган Адам Яндиев ҳаммасини тушунтириб бермоқчи.

Ўрта вазнда собиқ UFC жангчиси ҳисобланган Яндиев кеча "Лужники"даги ММА турнири чоғида тадбиркор Руслан Абдо ҳамда оғир вазн тоифасида Bellator жангчиси Сергей Харитоновни дўппослаган эди. Кутилмаган ҳужумга учраган ҳар икки жабрланувчи оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

"Қадрли дўстлар, акалар, опа-сингиллар, барчангиздан кечирим сўрайман. Эндигина телефонимга етиб бордим. Бироз сабр қилсангиз, ҳамма ҳақиқатдан бохабар бўласизлар. Эртага мен бор гапни айтиб бераман. Бу бўйича тўлиқ интервью бераман. Унда бу шахс билан ўртамиздаги муносабатларнинг бошидан то охиригача аниқ фактларга таянган ҳолда маълумотларни тақдим этаман. Шу сабабдан ҳам айблашга шошилманг. Эртагача, қадрдонларим!", - дея Инстаграм саҳифасида хабар қолдирган Яндиев. 

Маълумот учун, Сергей Харитонов кечаги воқеадан кейин берган интервьюсида Яндиевнинг бир миллион рубль қарзи борлиги ва "ишкал" шунинг устидан чиққанини айтган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг