UZ

Сўнгги янгиликлар

10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0 07:11Monterrey Open. "Ўзбекча финал"да бироз кутилмаган натижа қайд этилди 0 06:39Ўнта финиш қайд этилган UFC Fight Night 285 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0

24 фев 13:00
Янгиликлар

Футбол

Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди

Нидерландиялик мутахассис Дик Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди.

Қайд этилишича, 78 ёшли мутахассис соғлиғида муаммолари бор қизи учун ўзини тўлиқ бағишлашга қарор қилган. Адвокат ўрнига Фред Рюттен тайинланди.

"Мен ҳар доим оила футболдан муҳимроқ деб айтганман, шунинг учун бу табиий қарор. Шунга қарамай, мен Кюрасаони, унинг одамларини ва ҳамкасбларимни жуда соғинаман. Кичиккина давлатни Жаҳон чемпионатига олиб чиққанимни фаолиятимдаги энг катта ютуқлардан бири деб ҳисоблайман", – деди Адвокат.

Адвокат Кюрасао термасини 2024 йилнинг январидан бери бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа тарихда илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичига чиқди. АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган турнирда Кариб денгизи ҳудудидаги мамлакат жамоаси Германия, Эквадор ва Кот-д'Ивуар терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Адвокат илгари Нидерландия, Корея, Сербия, Бельгия ва Ироқ терма жамоаларини бошқарган, шунингдек, ПСВ, "Фейеноорд", "Зенит", "Фенербахче", "Сандерленд" ва бошқа жамоаларда ишлаган.

Рюттен эса "Твенте", "Шальке", "Андерлехт", ПСВ ва "Фейеноорд"нинг собиқ бош мураббийи ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг