07 май 10:39
Янгиликлар
Бокс/ММА
Афсонавий Мейвезер ҳамда блогер Логан Пол оқшомининг карди маълум
Хабарингиз бор, 6 июнь куни беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер таниқли YouTube-блогери Логан Полга қарши кўргазмали жангда рингга кўтарилади.
Шоу ташкилотчилари бўлажак оқшомда Флойд - Пол жангидан ташқари яна кимлар рингга чиқишини ошкор этишди. Андеркард жанг ярим оғир вазнда вақтинчалик WBA йўналиши чемпион Жан Паскаль ҳамда икки вазнда собиқ жаҳон чемпиони Баду Жек ўртасида бўлиб ўтади.
Ушбу жанг Жек учун реванш мақомида бўлади. Боиси, у 2019 йилда Жанга ҳакамларнинг аралаш баҳосига кўра имкониятни бой бериб қўйганди. Шунингдек, биринчи ўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Жарет Хёрд ҳам Флойд - Пол оқшомида жанг ўтказади. Унинг рақиби Луис Ариас бўлади. Собиқ Америкача футбол вакили Чед Жонсон эса профессионал боксдаги дебют жангида рингга кўтарилади. Ҳозирча унинг рақиби маълум эмас.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар