20 авг 02:17
Янгиликлар
Афсус, Абдураҳмонов бронза медалини қўлга кирита олмади
Ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда озарбайжонлик Жабраил Гасановга қарши гиламга чиқди. Гасанов ўтган йили Боку шаҳрида ўтказилган биринчи Европа ўйинларининг бронза медал совриндори хисобланарди.
Терма жамоамизга навбатдаги бронза медалини тақдим этиши мумкин бўлган Абдураҳмонов эса жаҳон чемпионатининг бронза медал соҳиби эди. Афсуски, ҳамюртимиз бронза медали учун бўлиб ўтган учрашувда рақибига 7:9 ҳисобида имкониятни бой бериб, 5‑ўрин билан чекланадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, -74 кг вазн тоифасидаги вакилимиз бундан аввалги ўтиш баҳсида америкалик жиддий рақиб – Жордан Эрнест Барроузни 11:1 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлган эди.
Эътиборлиси, америкалик эркин курашчи Лондон-2012 Олимпиадаси ғолиби, яъни амалдаги олимпия ўйинлари чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, икки бор Жаҳон Кубоги соҳиби, яна шунча Пан-Америка ўйинлари ғолиби эди.
Фикрлар