UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54Саудия Арабистони Жаҳон чемпионати ўйинлари учун бепул чипталар тарқатади 0 11:32Хотамбек Бойназаровга мағлуб бўлган жангчи UFC'га ўтди 0 10:56Нурмагомедов Макгрегорнинг қайтишига ишонмаяпти 0 09:33Дмитрий Бивол фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 08:57Водилда белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди 0 08:12ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановга алоҳида эътибор қаратди 0 19:31Сенсация: Соболенко Диана Шнайдерга ютқазиб, «Ролан Гаррос»ни тарк этди 0 18:54"Tashkent Open Judo Kids Cup IV" мусобақаси бошланди 0 18:26Шаҳрам Ғиёсов WBO рейтингидан ҳам чиқарилди 0 17:58Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси! 0 17:26Расман. Илк бор ўзбекистонлик ММА жангчиси UFC видеоўйинига киритилди 0 16:48Жалгасбай Бердимуратов PWL Лигаси чемпионига айланди 0 16:01Илҳом Назимов Москвада операцияни бошдан кечирди (ФОТО) 0 15:26Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси АҚШда машғулотларга киришди 0 14:58Ўзбекистонлик бокс мутахассиси World Boxing супервайзерига айланди 0

30 июн 19:14
Янгиликлар

Тадбирлар

Аҳмаджонов Қаршида ўз лавозимига нолойиқ бўлган мутасаддиларни ишдан олди

ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда махсус ишчи гуруҳнинг Қарши шаҳрига ташрифи давом этмоқда.

“Мурувват” болалар уйи, Қарши шаҳар олимпия захиралари мактаб-интернати ва “Насаф” клуби академиясидан кейин ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Вилоят ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар сув спорти турлари Спорт мактабида ҳамда Қарши шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлди.

Ташриф давомида Умид Аҳмаджонов Қашқадарё вилоятида спортни ривожлантириш, хусусан, олимпия спорт турлари ва футбол ривожи йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишди. Бу борада йўл қўйилаётган камчиликларни танқид қилиб, муаммоларни баратараф этиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Айни пайтда эса  Қарши шаҳрида МОҚ президенти ва ЎФА 1-вице-президенти  Умид Аҳмаджонов томонидан вилоят спортига масъул бўлган мутассаддилар иштирокида катта мажлис ўтказилмоқда.

Умид Аҳмаджонов вилоятда спорт соҳасида олиб борилаётган ишларга тўхталар экан, жумладан шундай деди:

"Биз бўлажак Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон байроғини энг юқори чўққиларга кўтаришимиз керак. Бунинг учун барчамиз ака-ука бўлиб ишламасак, ўзаро бир-биримизни қўллаб- қувватламасак натижага эриша олмаймиз. Айниқса, Қашқадарёдан етишиб чиқаётган спортчилар орқали биз Олимпиадаларда кўплаб олтинларни олишимиз мумкин. Чунки бу ерда якка курашлар бўйича қанчадан қанча полвонлар бор. Уларни тўғри йўналтириб, маҳоратидан унумли фойдаланмасак нотўғри бўлади.

Қашақардё вилоятида  спорт ривожи йўлида олиб борилган ишлар қониқарли эмас. Жумладан, Қашқадарё вилояти олимпия захиралари коллежи раҳбари Шоди Намозов ўз вазифасини етарли даражада бажара олмаган.  Коллеж тизимидаги методистларнинг аксари малакасиз, спорт турларини мукаммал билмайди. Камига спортчиларни овқатланиш тизимда сусткашликларга йўл қўйилган. Спортчилар етарли калорияларга эга бўлмаган овқатларни тановул қилишган. Бу эса ўз- ўзидан натижаларга салбий таъсир кўрсатган. Диетологнинг ўз соҳасини мукаммал билмаслиги ҳамда  миллий кураш, бокс, енгил атлетика, волейбол, дзюдо мураббийларининг малакаси етарли эмаслиги чемпионларни тарбиялашга камлик қилади.

Шунингдек, 2001 йилдан бери фаолият олиб бораётган  Қарши Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати сув ҳавзаси директори  Шавкат Ғаниев ўзи бошқараетган спорт иншооти ҳакида тўлиқ маълумотга эга эмас. Керак пайтда, терма жамоага номзод бўлган сузувчиларга бассейн хизматини шартнома асосида тақдим этгани ҳакида маълумотлар бор бизда. Ғаниев давлат томонидан қурилаётган спорт иншоотларидан фойдаланиш спортчиларга бепул эканини унутиб қўйган кўринади. Спортчиларни манфаатига хизмат қилиши лозим бўлган объектларда бу каби директорларнинг фаолият олиб бориши хато деган хулосага келинди” – деди Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг