UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

10 фев 15:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ака-ука Диасларнинг шогирди Чимаевга "вызов" ташлади

Ўрта вазнда UFC жангчиси, "Ник Диас Академияси" вакили Ник Максимов навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозониб, Хамзат Чимаев билан жанг қилишига ишонч билдирмоқда.

"Хамзат Чимаев билан жанг қилишни хоҳлайман — бу йигит мени қўрқита олмайди. У курашчи, лекин ўзи ҳеч қачон курашчи билан жанг қилмаган. Хамзат, кел жанг қиламиз. У курашчи билан жанг қилиши керак. Унинг рақиблари ММА жангчилари, мен эса, кураш билан шуғулланадиган аралаш яккакурашлари устасиман. UFCдаги иккинчи жангимда мен уч раундлик жангда энг кўп тейкдаунлар амалга ошириш бўйича ўрта дивизион рекордини янгиладим. Яна ким шундай қила олади?", — деб айтиб ўтган Максимов ўз интервьюсида.

24 ёшли Ник Максимов UFCда иккита жанг ўтказиб, иккисида ҳам ғалаба қозонган. Дастлабки жангида у очколар эвазига Коди Брандейжни мағлуб этган бўлса, кейингисида ҳудди шу тарзда Пунахили Сориано устидан ғалаба қозонган. 27 ёшли Хамзат Чимаев айни дамда яримўрта вазн тоифасида чемпионлик камари учун ҳаракат қилмоқда ва Гилберт Бёрнсга қарши жангга тайёргарлик кўрмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг