19 мар 07:59
Янгиликлар
Бокс/ММА
"АКА" ёпилди. Хабиб Россияга қайтадими?
Россиялик UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов "АКА" спорт зали ёпилганига қарамасдан АҚШдан кетмайдиган бўлди.
Бу ҳақида Хабибнинг жамоадошлари хабар беришди.
"Тайёргарлик АҚШда давом этади. Барчамиз UFCнинг жангни қаерда ташкил этишини ҳал қилишини кутяпмиз", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Сан-Хоседа жойлашган "АКА" спорт зали коронавирус сабаб уч ҳафтага карантин учун ёпилди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар