UZ

Сўнгги янгиликлар

10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0 08:45Волкановски UFC ярим енгил вазн дивизионидаги энг хавфли жангчи кимлигини айтди 0 07:30СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони иттифоқ даврида келишилган ўйинлар қандай ташкил этилганини айтди 0 00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0

13 окт 11:10
Янгиликлар

Дзюдо

Aktau Asian Open. Биринчи кун 4 нафар дзюдочимиз шоҳсупага кўтарилди + ФОТО

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида Турар Жолдибаев хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтмоқда.

 "Halyk Arena" мезбонлик қилаётган ушбу Осиё Очиқ кубоги Халқаро дзюдо федерацияси тақвимидан ўрин олган бўлиб, унда Озарбайжон, Гонконг, Ҳиндистон, Эрон, Қирғиз Республикаси, Мўғулистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистондан жами 200 нафарга яқин спортчи медаллар учун баҳсларга киришган. 

Кечаги баҳсларда 7 дзюдочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилган бўлса, якунда улардан 4 нафари шоҳсупага кўтарилди. Мусобақа чемпионлари ўз ҳисобларига 100 рейтинг очкосини қўшиб қўйишди. Кумуш медаль эгалари 70, бронза медаль соҳиблари эса 50 очкони қўлга киритишди.

Ҳамюртларимиздан Фотимахон Турсуналиева (-48 кг) ва Севинч Исоқова (-63 кг) кумуш, Улбусин Ҳакимова (-48 кг) ҳамда Муҳаммадяҳё Муҳаммаджонов (-73 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг