04 авг 12:41
Янгиликлар
Теннис
Албина Германиядаги турнирнинг финалига чиқди
Германиянинг Бед Саулгау шаҳрида теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.
Соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада ҳамюртимиз Албина Хабибулина ҳам иштирок этяпти. Тажрибали теннисчимиз яккаликнинг саралаш баҳсларида италиялик рақибасига ютқазиб қўйган эди.
Ҳозирда Хабибулина бор эътиборини жуфтлик мусобақасига қаратган. Бельгиялик Хелене Сколсен билан учинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Албина финал йўлланмасини қўлга киритди.
Албина ва Хелене ярим финалада турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги - венгриялик Анна Бондар ва руминиялик Жакюлин Адина Кристианни 6:2, 4:6, тай-брекда 10:6 ҳисобида таслим этишди. Энди улар бош соврин учун баҳсда АҚШ вакиласи Чиара Шол ва хорватиялик Леа Бошкович жуфтлигига қарши кортга чиқишади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар