13 сен 14:13
Янгиликлар
Теннис
Альбина Хабибулина ўйинини охиригача етказа олмади
Теннисчимиз Альбина Хабибулина Қозоғистонда мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада иштирок этаётгани ҳақида хабар қилгандик.
Ҳамюртимиз турнирнинг чорак финалида иккинчи рақам остида сараланган теннисчи, россиялик Дария Лодиковага қарши кортга чиқди.
1 соат 49 дақиқа давом этган ўйинда 6:7, 0:3 ҳисоби қайд этилаётган бир пайтда ҳамюртимиз ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди.
Шу тариқа у яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар