25 авг 17:05
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Алекс энди аввалгидек эмас". Махачев Волкановски - Евлоев жангига тахмин билдирди
UFC чемпиони Ислам Махачевнинг фикрича, Мовсар Евлоев ярим енгил вазн тоифаси чемпионлик камари учун бўлажак жангда Александр Волкановски устидан ғалаба қозонади.
"Мовсар бу жанг осон бўлмаслигини яхши билади. Волкановски ҳар қандай жангчи учун жуда қийин рақиб. Аммо менимча, Мовсар ёшлиги ҳисобига ғалаба қозонади. Волкановски бир неча йил аввалги каби ўз фаолиятининг чўққисида эмас, гарчи ҳозир ҳам дунёдаги энг яхши жангчилардан бири бўлиб қолса-да. Менимча, жуда рақобатли жанг бўлади. Умид қиламанки, Мовсар ўз ишини бажаради", — деди Махачев.
Волкановски ва Евлоев ўртасидаги чемпионлик жанги 24 октябрь куни Абу-Дабида, UFC 333 турнири доирасида ўтказилади.
Ҳавола :
Манба : Ушатайка
Фикрлар