UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

25 дек 10:30
Янгиликлар

Футбол

Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?

Бу ҳақда Рио Фердинанд гапириб берди.

МЮ клуби собиқ футболчиси Рио Фердинанд Сер Алекс Фергюсон қай тарзда Криштиану Роналдуни йиғлашга мажбур қилгани ҳақида сўзлаб берди.

"Биз Португалияда бир неча ўйинлар ўтказгандик. Криштиану эса унчалик ҳам яхши ҳаракат қилмаётганда, чунки у ёш эди, унда хоҳиш керагидан ошиб кетганди.

Эсимда, "Бенфика" билан ўйнагандик. Мураббий эса Роналдуга ташланди: "Сен ўзингдан кимни ясаб олдинг? Сен бу ерга келиб олиб, ҳаммага ўзингни супер юлдуз эканингни исботлашга ҳаракат қиляпсанми? Фақат сенинг ҳаёлингда шундай, холос".

Роналду эса бу сўзлардан сўнг кийиниш хонасида узоқ вақт йиғлаб ўтирганди. Мен унга қарата: "Бу мураббийга фарқи йўқ, йигитча. Унга сени кимлигинг барибир", - дедим.

Ҳозир Роналду қандай ўйинчи бўлганига бир қаранг. Бундай ҳолатлар унга керак эди. Фергюсон Роналду билан юмшоқ ва яхши муомалада бўлишни ҳам биларди, аммо баъзи пайтларда юқоридаги каби қаттиқ муносабат ҳам зарур эди. Роналду жамоадан кетаётгандаги даражасига чиқиши учун шу каби ҳолатлар фойда берган, яъни дунёнинг энг зўр ўйинчи даражасига", - деди Рио Фердинанд.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг