UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 07:23Собиқ чемпион ўрта вазнда Хамзат Чимаевни ким мағлуб эта олишини айтди 0

16 окт 12:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Алекс Волкановски: "Махачевни чиройли ва имкон қадар тезроқ нокаут қиламан!"

Александр Волкановски енгил вазнда UFC чемпиони Ислам Махачевга қарши кечадиган жанги учун режаларини ошкор қилди.

Австралиялик чемпион жангни имкон қадар тезроқ якунлаш учун ҳаракат қилишини айтди. 

"Шубҳасиз, бу даҳшатли жанг бўлади. Мен октагонга чиқаман ва ҳаммани ҳайрон қолдираман. Жангнинг тўлиқ беш раунд давом этмаслиги учун ҳаракат қиламан. Исламни эртароқ нокаут қилиш асосий мақсадим. Унинг бензобакини текшириш ниятим йўқ. Мени тўғри тушунасизлар деган умиддаман. Бу ишни чиройли ва тезроқ амалга оширишни истайман. Бўлажак оқшомдаги энг хавфли инсон мен бўламан. Мен ҳам жисмонан, ҳам руҳан бу урушга тайёрман. Мақсадим - нокаут!", - дея Алекснинг сўзларини келтиради MMA Fighting. 

Эслатиб ўтамиз, Алекс Волкановски учун бу реванш жанги бўлади. У шу йилнинг февраль ойида Австралиянинг Перт шаҳрида ўтказилган UFC 284 турнирида Махачевга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг