22 фев 10:39
Янгиликлар
Алекс Волкановски қачонга октагонга қайтишини айтди
Австралиялик собиқ чемпион реванш жангидан умид қилмоқда. Алекс йил сўнггида ушбу имконият тақдим этилишидан умид қилаётганини айтди.
"Келаси сафар ҳаммаси бошқача бўлади. Ҳозир эса бироз хордиқ чиқармоқчиман. Мен реванш жангини жуда ҳам хоҳлаяпман. Билишимча, Испанияда UFC турнири ташкил этилади. Дана ҳам, Илия ҳам Испанияда турнири ўтказилиши тарафдори. Аммо бу турнир фақат йил охирига бориб ташкил этилиши мумкин. Шундай экан, бу вақт мен учун ҳам жуда идеал. Унгача оилам даврасида вақтимни ўтказаман. Ҳаммасини эсдан чиқариб, кучли бўлиб қайтаман. Энди ҳаммасини тўғри бажарамиз ва камарни қайтариб оламиз. Бу гапларимни эслаб қолинг", - деди Волк.
Эслатиб ўтамиз, Анахаймда ўтган UFC 298 турнирининг марказий жангида даъвогар Илия Топурия Александр Волкановскини иккинчи раундда нокаутга учратган эди.
Фикрлар