21 июн 20:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Александр Емельяненко тўхтамайдиган бўлса, бу унинг ўлимига олиб келади"
Магомед Исмаиловнинг акаси Рамазан Исмаилов ММА жангчиси Александр Емельяненко ҳақида фикр билдирди.
"Александр Емельяненко ҳозир тўхтамайдиган бўлса, бу унинг ўлимга олиб келиши мумкин, ёки камида ногирон бўлиб қолиши мумкин. Унинг охирги вазиятидаги аҳволидан сўнг, умуман спорт ҳақида унутса ҳам бўлаверарди. Александр фақат Жиган билан бокс тушиши мумкин. Агарда қандайдир профессионал билан жанг ўтказадиган бўлса, у бунга дош беролмайди.
Александр бу вазиятдан чиқиши учун, ичкиликни ташлаши учун буни ўзи хоҳлаши керак. Қандайдир йўлларни излаш лозим. Мен аниқ билмайман, ҳамманинг ўз йўли бор. Алкоголизм наркотиклардан ҳам ёмонроқ", - деди Рамазан Исмаилов.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар