UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Расман! Mangu 3 турнирининг марказий жанги маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 19:33Самарқанддаги Mangu 3 турнири кардига яна 7 та жанг қўшилди 0 19:12"Канело қариб қолган" - Мбилли 0 18:51Лаутаро болалиги ҳақида: "Ижарага пулимиз етмагани учун қарийб 3 йил отамнинг дўстиникида яшадик" 0 18:30Енгил атлетикачиларимиз сакраш турлари бўйича Осиё чемпионатини иккинчи ўринда якунлашди 0 18:01Осипова, Жайсунов ва бошқалар. Улан-Батор-2026 Осиё чемпионатидаги тақвимимиз билан танишинг 0 17:40"Унга мухлис бўлмаслик қийин". Британиялик боксчи Усик ҳақида фикр билдирди 0 17:14"Вазият яна икки йилга чўзилиши мумкин". Футбол юристи "Манчестер Сити"га қўйилаётган 130та айблов ҳақида гапирди 0 16:30Уайт Оқ уйдаги UFC турниридан кейинги ақл-бовар қилмас даражадаги мақсадини айтди 0 15:47Тайсон Фьюри: "Жошуа устидан ғалаба менга ҳеч нарса бермайди" 0 15:26Хабиб Нурмагомедов барча қарзларини тўлади 0 15:05"Манчестер Сити" етакчиси Гваридола кетиши сабаб жамоани тарк этмоқчи 0 14:44Карлос Пратес кейинги жангини Ислам Махачевга қарши камар учун ўтказар экан 0 14:23Тайсон Фьюри кейинги жанги муддатини айтди 0 14:02Умар Кремлёв Жон Жонс учун бокс жанги ташкил қилмоқчи 0

09 июн 13:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Александр Усик: "Биз Тайсон Фьюрини жанг ўтказишга мажбур қиламиз"

Саудия Арабистони сармоядорлари Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жангни ўтказиш учун сўнгги уринишни амалга оширишади.

Саудияликлар британиялик чемпионга сўнгги молиявий таклиф тайёрлашяпти. Бу ҳақда украиналик боксчининг промоутери Александр Красюк хабар берди.

"Менга маълум бўлишича, ташкилотчилар Тайсонга сўнгги расмий таклиф тайёрлашяпти. Ҳаммаси Фьюрининг ўзида қолди. Биз ўз томонимиздан қўлимиздан келган бор ҳаракатни амалга оширдик. Агар у бу таклифни қабул қилса, катта жангга эга бўлади. Фаолиятидаги энг буюк жангни қўлга киритади. Мабодо рад жавобини берса, у ҳолда камарни бўшатиб қўйиб, нафақага чиқиши шарт бўлади", - деди Красюк.

Матбуот анжуманида иштирок этган Александр Усик ҳам бу масалага ўз муносабатини билдирди. 

"Супероғир вазн тоифасидаги ажойиб жангни мухлисларга улаша олиш имконияти менда борлигидан хурсандман. Бу мен учун катта шараф. Ҳа, Фьюри мен билан жанг қилишдан қочяпти. Лекин биз уни мажбур қиламиз. Биз бу ишни амалга оширамиз", - деди украиналик жаҳон чемпиони. 

Эслатиб ўтамиз, Александр Усик WBA, WBO, IBF ва IBO чемпионлик камарлари соҳиби бўлиб турибди. Тайсон Фьюри эса WBC чемпиони. Ўтган ойнинг сўнгги кунлари Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) Усик камарини мажбурий даъвогар, британиялик Даниэл Дюбуадан ҳимоя қилиши кераклигини белгилаб берган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг