UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

15 дек 11:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Александр Усик: «Фьюри билан учрашиш Жошуадан кўра фойдалироқ бўлади»

Украиналик жаҳон чемпиони Александр Усик WBC чемпиони Тайсон Фьюрига қарши жанг қилишни истайди.

Оғир вазн тоифасида WBО, IBF, WBА йўналишлари чемпиони Александр Усик (19-0, 13 КО) собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа (24-2, 22 КО) билан реванш жанги ташкил этилиши ҳақида фикр билдирди.

«Биз ҳали реванш жанги ўтказишга яқин эмасмиз, фақат промоутерлар, менежерлар ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Бу иш билан мен шуғулланмайман. Менинг вазифам машғулот ўтказиш, жанггача ўзимни яхши ҳис қилиш. Агар реванш жанги бўлиб ўтса, рингга чиқиб, ўз вазифамни бажараман. 

Мабодо, Жошуа четга чиқишга рози бўлса, мен Тайсон Фьюри билан учрашишга тайёрманми? Албатта! Мақсадларимдан бири - оғир вазн тоифасида жаҳоннинг мутлақ чемпиони бўлиш. Мен учун уларнинг қайси бири билан учрашишнинг мутлақо фарқи йўқ. Шунчаки, Тайсон Фьюри билан бу фойдалироқ бўлади, чунки унинг камари бор. Сиз Энтони Жошуа билан жанг қилмасдан тезроқ мутлақ чемпион бўлишингиз мумкин. Жошуа билан жанг ортга бир қадам ташлаш бўлади», - деди Усик ESPN'га берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг