15 сен 20:30
Янгиликлар
Александр Усик: "Кейинги рақиб Уайлдер, жанг - АҚШда!"
Икки британиялик боксчилар - Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўзаро жанг бўйича келишиб олиши Усикнинг режаларини ўзгартириб юборди. Украиналик жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдерга қарши АҚШда рингга чиқиш истагини билдирди.
"Фьюри - Жошуа жанги ҳақида жуда кўп ўйлаётганим йўқ. Менга барибир. Ҳозир жамоам мени рингга қайтариш бўйича иш олиб боряпти. Муаммо шундаки, Фьюрининг ўзи тарихдаги энг катта жангларнинг бирини кўришни истамаяпти. У мухлисларни шундай имкониятдан маҳрум қилмоқда. Шундай экан, бу фақат унинг айби. Ҳа, у хоҳлаган боксчиси билан жанг қилиши мумкин. Лекин бу спорт нуқтаи назаридан нотўғри. Ким билан жанг қилишни хоҳлаган бўлардим? Деонтей Уайлдер билан. Бу жанг катта эҳтимол билан АҚШда бўлиб ўтади", — дея Усикнинг сўзларини келтиради The Ring.
Аввалроқ украиналикнинг менежери Эгис Климас мижозининг Деонтей Уайлдер — Роберт Хелениус жанги ғолиби билан рингда рўбарў келишини айтган эди.
Фикрлар