UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43"Номзодлар турнири". Синдаров тарихий натижага яқинлашяпти 0 18:23"Кейинги сафар ўзим каби бўламан". Двалишвили Янга қарши реваншдаги хатосини айтди 0 18:02Диллиан Уайт Фьюри — Махмудов жангига тахмин берди 0 17:41"Бавария”, "Ливерпуль” ва "Арсенал" Гордон учун даъвогарлик қилмоқда 0 17:20Тимофеева Руандаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 16:59Илия Топурия: "Махачев билан жанг барибир бўлади. Бунга умид қиламан" 0 16:38Дана Уайт: "Биз бу жангда хавфсизлик чораларини кучайтиримиз — беҳазил" 0 16:17“Монако” "Барселона"дан Фатини харид қилмоқчи 0 15:56Полина Кудерметова финал остонасида уч сетлик учрашув ўтказди 0 15:35Тайсон Фьюри: "Отам олти йил олдин мен фаолиятимни тугатишимни истаган" 0 15:14Илия Топурия нега ижтимоий тармоқларда ММА рекордини ўзгартириб кўрсатишини тушунтирди 0 14:53Мексика президенти Эрон ўйинларининг кўчирилиши бўйича ФИФАнинг якуний қарори ҳақида гапирди 0 14:32Осиё чемпионати финалида боксчимизни мағлуб этган Нурбек Оралбай ўз фикрини билдирди 0 14:11Царукян Оливейра билан реванш ўтказмоқчи: "Унга BMF камари тўғри келмайди" 0 13:50Тайсон Фьюри: "Агар шундай бўлса, жамоамдагиларга мени "отиб ташланглар" дедим" 0

17 ноя 15:19
Янгиликлар

Дзюдо

Alfraganus University билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон дзюдо федерациясининг олимпия оиласига мансуб дзюдо спорт турини биргаликда ривожлантириш бўйича ҳамкор олий ўқув даргоҳлари сони яна биттага кўпайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларига юртимиз спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисидаги Қарорида спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш ва рақамлаштириш, олимпия ва паралимпия дастурларига киритилган спорт турлари бўйича юқори натижадор ва олимпия спортчилар захирасини яратиш, спорт менежментини такомиллаштириш, спорт базалари ва иншоотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий стандартларга жавоб берадиган янги спорт объектларини барпо этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш каби бандлар бўлиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси бу йўналишларни амалиётга тадбиқ этиб келмоқда. 

Шу кунгача Федерация Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорлик Меморандумлари имзоланган эди. Куни кеча дзюдо спорт турини янада ривожлантириш йўлида федерация билан ҳамкорлик қиладиган олий ўқув юртлари сони яна биттага кўпайди. 

Эндиликда Алфраганус университети билан ҳамкорликдаги ишлар йўлга қўйилади. Ўзбекистон дзюдо федерациясида ўтган тадбирда Alfraganus University нодавлат олий таълим ташкилоти ректори Муҳаммадисмоил Маҳмудов, Университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ректор маслаҳатчиси Фармонқул Эгамердиев, Ўзбекистон дзюдо федерацияси Бош котиби Азиз Собиров, федерация раиси маслаҳатчиси Ксения Гулямова ва бош масъуллар иштирок этди. 

Маълумот учун, Алфраганус университети 2022 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг иқтисод, филология, педагогика, ижтимоий фанлар, рақамли технологиялар, тиббиёт, жисмоний тарбия ва спорт, туризм факультетлари ҳамда улар таркибида 37 та йўналиши мавжуд. Алфраганус университети ўзбек қомусий олими Аҳмад Ал-Фарғоний номига Алфраганус деб номланган. Ал-Фарғоний Европада айнан шу ном билан машҳур бўлган ва ойдаги кратерларнинг бири ҳам олим шарафига шундай аталган.

"Жисмоний тарбия ва спорт" факультети Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2022 йил 12 августдаги № 034974-сонли лицензияси асосида ташкил этилган. Факультетнинг мақсади шахснинг интеллектуал, маданий ва ахлоқий ривожланишига бўлган эҳтиёжларини қондириш, олий маълумотга эга бўлиш, жамиятни жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш учун ижтимоий буюртмаларни бажаришдан иборат.

Университет раҳбарияти Федерацияга ташрифи чоғида бу ердаги мўъжазгина музей, терма жамоа аъзолари машғулот ўтказадиган дзюдо зали, меҳмонхона, ошхона, умуман дзюдочилар учун муҳайё қилинган барча шароитлар билан яқиндан танишишди. Томонлар ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, илмий-услубий ва инновацион технологиялар асосида дзюдо спорт турини янада такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.  

Меморандумга кўра, Федерация университетда дзюдо билан шуғулланувчилар учун машғулотларни ташкил этиш, малакали мураббийлар билан таъминлаш, машҳур дзюдочиларимиз иштирокида маҳорат сабоқларини ўтказиш, талабалар билан учрашувлар уюштириш каби қатор йўналишларга масъул бўлади. Ўз ўрнида Университет томонидан халқаро мусобақаларда натижа кўрсатган ҳамда Федерация томонидан тавсия этилган дзюдочиларимизнинг ушбу олий ўқув даргоҳидаги имтиёзли таҳсил олиши таъминланади.   

Ишонамизки, икки томонлама ҳамкорлик юртимиз дзюдоси ривожига хизмат қилади. Тадбир якунида томонлар ўзаро эсдалик совғаларини алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг