UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Расман: Исроил Мадримовнинг вазнида чемпионлик жанги эълон қилинди 0 18:54Венесуэла Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида иштирок этиши мумкин 0 18:29Ҳумоюн Султонов бир ойлик танаффусдан сўнг кортга қайтди 0 18:03Бадиий гимнастикачиларимиз Софиядаги Жаҳон кубогининг илк босқичида совриндор бўлди 0 17:39Эрали яна жанг қилади, бу сафар Қозоғистонда (ПОСТЕР) 0 17:17МЮ "Барселона" футболчисига даъвогарлик қилмоқда 0 16:54Адесанья нокаутга учраганидан сўнг баёнот берди 0 16:25Велотрек бўйича Осиё чемпионатида биринчи бўлдик 0 16:02Бобоусмон Батуров техник нокаут эвазига ғалаба қозонди 0 15:39"Манчестер Сити" икки футболчи учун тахминан 200 миллион фунт тўлашга тайёр 0 15:17Менежер Дмитрий Бивол нега Россияда жанг қилишини тушунтирди 0 14:52"Нега Гэтжи каби қарияларга имконият берилаётганига тушунмаяпман". Арман Царукян UFC’ни танқид қилди 0 14:28Шаҳрам Ғиёсов Усик билан бир кардда чемпионлик жангини ўтказади — манба 0 14:02ЖЧ-2026 қитъалараро плей-офф баҳслари. Бугун сўнгги 6 та йўлланмани қўлга киритадиган жамоалар номи маълум бўлади 0 13:38Қозоғистон Осиё чемпионатида кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди 0

08 окт 22:16
Янгиликлар

Самбо

Алишер Алимов мураббийликни ҳис қилгани, жаҳон чемпионатига тайёргарлик ва бошқа масалалар ҳақида

Теглар :  Самбо
Хабарингиз бор, самбочиларимизни йил охирига қадар йирик мусобақалар кутиб турибди.

Уларнинг дастлабкиси бир неча кундан сўнг Грецияда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати бўлса, энг муҳими ноябрь ойида Ўзбекистонда катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатидир. Бундан ташқари бир неча кун олдин самбочиларимиз Қозон шаҳридаги "Татаристон Президенти кубоги"да ҳам қатнашишди. Биз ушбу мусобақалар ҳақида Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов билан суҳбатлашдик. 

 


- Алишер ака, олдинда бизни катта мусобақалар кутиб турибди. Жумладан келаси ҳафта Грецияда ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланади. Ушбу муҳим мусобақага тайёргарлик жараёни қандай кечмоқда? 

- Дарҳақиқат, келаси ҳафта бизни муҳим мусобақа - ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати кутиб турибди. Айни пайтда мусобақага тайёргарлик ўзининг энг қизғин палласига кирган. Самбочиларимиз Чирчиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини олиб боришмоқда. Насиб қилса, 15-18 октябрь кунлари Грециянинг Салоники шаҳрида ўтказиладиган жаҳон биринчилигида муносиб иштирок этамиз. Терма жамоамиз тўлиқ таркибда баҳсларда қатнашади. 

Умуман олганда, халқаро самбо федерацияси тақвим режасига кўра, куз фаслига кўплаб спорт мусобақалари тўғри келган. 


- Бир неча кун олдин ҳам самбочиларимиз Татаристонда ўтказилган мусобақада иштирок этиб қайтишди. Ушбу турнир давомида қизиқ ҳолатни кўрдик. Унда ўзингиз ҳам мураббий ролида кўриниш бердингиз. Бу қандай рўй берди? 

- Тўғри айтасиз, Қозонда ўтказилган "Татаристон Президенти кубоги" мусобақасида мураббий вазифасини ҳам бажаришга тўғри келди (кулади). Шу ўринда бунинг сабабини ҳам тушунтириб ўтишни истардим. Айтиб ўтганимдек, яқинда бизни муҳим старт - жаҳон чемпионати кутмоқда. Терма жамоа мураббийлари ёш самбочиларимизни ушбу жаҳон чемпионатига тайёрлашмоқда. Шунингдек, ҳозир Грециядаги чемпионатга виза олиш жараёни кетмоқда. Яхши биласиз, Греция Европа мамлакати ва пандемия вақтида у ерга виза олиш жараёнлари бироз қийинлашган ва одатдагидан кўра кўпроқ вақт талаб қилинмоқда. Шу сабабли, Ўзбекистон делегацияси элчихонага ҳужжатларни топширган. Мураббий ва спортчиларимизнинг визаларни кутмоқдамиз. Табиийки, паспортлар ҳам ҳозир элчихонага топширилган ва шу сабабли мураббийлар Қозонга бора олишмади. Татаристонда эса 11 нафар спортчимиз баҳсларда қатнашиши олдиндан режалаштирилганди. Табиийки спортчиларимизни мураббийсиз, делегация раҳбарисиз мусобақага бориб келиши бироз нотўғри бўларди. 

Шу сабабли, мен ушбу ҳолатда элчихонадан паспортимни қайтариб олдим ва спортчиларимиз билан бирга Татаристондаги "А тоифа" турнирга боришни ўз бурчим деб ҳисобладим.

- Мураббийлик вазифасини бажариш қийин эканми?

- Мураббий бўлиш қийин иш эканлигини жуда яхши билардим. Лекин бу даражада қийин эканлигини энди ҳис қилдим. Айтишадику, "бошдан ўтган табиб" деб. Мусобақагача қуръа ташлаш, мандат комиссияси каби жараёнлар бўлди. Татаристонда мана шундай жараёнларда ҳам иштирок этдим. Бу ўзим учун ҳам қизиқ бир янгилик бўлди. Яхшиямки, ёнимда ушбу вазиятда мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган ҳамюртимиз Рустам Ибрагимович Одилов бор эди ва у инсон елкама-елка турди ва қўллаб-қувватлаб турди. Унинг ёрдами катта бўлди. 

Беллашувлар давомида эса спортчиларни гиламга олиб чиқдим. Баъзи вазиятларда эса бир вақтда уч нафар спортчимиз учта гиламда баҳсга киришди. Бундай вазиятларда шошиб қолар экансиз. Мусобақа давомида шунга амин бўлдимки, мураббий бўлиш - машаққатли вазифа. Мураббийларимизга каттадан-катта раҳмат айтишимиз керак. Чунки уларнинг иши қийин, шарафли касб ҳисобланади. Бахтимизга мураббийларимиз соғ-саломат бўлишсин. Юртимиз спорти ривожи йўлида меҳнат қилиб чарчашмасин. 


- Ана энди йилнинг энг муҳим старти - Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик ҳақида гапириб берсангиз...

- Тўғри айтдингиз, пойтахтимиз Тошкент шаҳрида катталар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати - самбо оламида йилнинг энг муҳим турнири ҳисобланади. Бундай нуфузли чемпионат мезбонлиги айнан Ўзбекистонга ишониб топширилганлигидан ғурурланамиз. Ўзимизга билдирилган ишончни оқлаймиз. Беллашувлар "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказилади. Яхши биласиз, сўнгги йилларда Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ҳам Ўзбекистонда нуфузли мусобақалар ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватламоқдалар. Самбо оиласи ҳам бундан рухланган ҳолда жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этади. Ташкилий томонлама тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Самбочиларимиз ҳам мусобақага жиддий равишда тайёргарлик кўришмоқда. Ишонаманки, 12-15 ноябрь кунлари Тошкентда ҳақиқий спорт байрами шукуҳи юзага келади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг