UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 07:23Собиқ чемпион ўрта вазнда Хамзат Чимаевни ким мағлуб эта олишини айтди 0

15 июн 18:17
Янгиликлар

Теннис

Амалдаги BOSS Open чемпиони ютқади, унинг рақиби 31 та эйс зарбасини амалга оширди

Германиянинг Штутгарт шаҳрида теннис бўйича майса қопламали ATP турнири ўтказилмоқда.

Мусобақанинг амалдаги чемпиони Фрэнсис Тиафо 1/4 финалда мағлубиятга учради ва ўз унвонини ҳимоя қила олмади. Натижада унинг чемпионнинг очколари куяди ва янгиланган рейтингда пастга тушади. Ҳозирда дунёнинг 28-ракеткаси бўлиб турган америкалик теннисчи 1/4 финалда ATP рейтингида 40-поғонада бораётган британиялик Жек Дрэйперга имкониятни бой бериб қўйди - 7/5, 4/6, 6/7(1).

Жек теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанатини ҳам тиклаб қўйди - 1:1. Икки соату 13 дақиқа давом этган баҳсда Дрэйпер оз эмас, кўп эмас, 31 та эйс зарбасини амалга оширди. Тиафода бу кўрсаткич 12 тани ташкил қилди. Иккала теннисчи ҳам 3 тадан қўшхатога йўл қўйиб, 1 тадан брейкка эришишди. Дрэйпер BOSS Open турнирининг 1/2 финалида америкалик Брэндон Накашимага қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг