UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Мураббий Махачевнинг қайтиш муддатини тасдиқлади 0 17:17Дмитрий Бивол Дана Уайт билан ҳам музокара ўтказганини айтди 0 16:39Моуринью "Интер" ҳимоячисини "Реал"га ўтишга кўндирди 0 16:16Бекзод Абдураҳмонов Чимаев билан бир оқшомда жанг қилади 0 15:39Тайсон Фьюри кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 15:12Александр Усик 100 миллион доллар гонорар олдими? Боксчининг ўзи жавоб берди 0 14:40"Реал" Гвардиола кетганидан кейин "Сити" юлдузининг трансферини кўриб чиқишни режалаштирмоқда — The Sun 0 14:16Сауль Альварес Кроуфорд билан реваншни истамоқда 0 13:44Оқ уй ҳудудида UFC турнири учун қурилиш ишлари бошланди 0 13:20Александр Усик кимларни кейинги рақиб сифатида кўраётганини айтди 0 12:54Альварес "Барселона"га ўтиш учун "Атлетико" билан шартномани узайтиришни рад этди — Marca 0 12:30Ҳаваскор бокс ҳакамлигида сунъий интеллект жорий қилиниши мумкин 0 12:07Осиё чемпионати: Курашчи қизларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди 0 11:45Шаҳрам Ғиёсов The Ring рейтингини тарк этди 0 11:20Мессининг жароҳат жиддийми? "Интер Майами" футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди 0

03 май 09:08
Янгиликлар

Теннис

Амалдаги чемпион Мадрид "Мастерс" 1/4 финалига чиқди

Испаниянинг Мадрид шаҳри мезбонлик қилаётган мавсумнинг навбатдаги "Мастерс" турнирида чорак финалчилар аниқланмоқда.

Сайёрамизнинг иккинчи ракеткаси испаниялик Карлос Алькараз турнирнинг тўртинчи босқич учрашувида Германия вакили Александр Зверевни (АТР рейтингида 16-ўрин) мағлуб этиб, чорак финалга чиқди.

Баҳс испаниялик теннисчининг 6/1, 6/2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувнинг давомийлиги 1 соату 23 дақиқани ташкил этди. Алькараз тўртта эйс зарбасини амалга ошириб, битта қўшхатога йўл қўйди ва ўнта брейкнинг тўрттасидан унумли фойдаланди. Зверев ҳисобига эса учта эйс ва тўртта қўшхато ёзилди. Спортчиларнинг ўзаро учрашувларида германиялик ҳамон олдинда - 3:1.

Мадриддаги "Мастерс" турнири чорак финал учрашувида Карлос Алькараз энди россиялик Карен Хачанов билан куч синашади. Мадрид "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпиони айнан Карлос Алькараз ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг