UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29Жиззахда 4 млрд 634,2 млн сўм эвазига бунёд этилган Қиличбозлик мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 19:02Шавкат Раҳмонов қандай ҳолатда UFC чемпионлик пойгасига қайтиши мумкинлиги айтилди 0 18:30Масвидаль UFC'га қайтиши ва Эдвардс билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 17:48Инфантино йирик футбол мамлакатларини танқид қилди 0 17:05"Алекс энди аввалгидек эмас". Махачев Волкановски - Евлоев жангига тахмин билдирди 0 16:46Санжар Ташкенбай Иноуэ билан жанг қилишни истайди 0 16:16Муҳиддин Мамажонов Амирхон Алихўжаевни нокаутга учратган жангчи билан тўқнаш келади! (ПОСТЕР) 0 15:50"Челси" Энцо Фернандеснинг эҳтимолий трансферига захира вариантларни топиб қўйди 0 15:22Мераб Двалишвили: "Мен барча доғистонликларни ҳурмат қиламан, фақат бир кишидан ташқари" 0 15:14Расман! Фурқатбек Ёқубов Mangu Лигасининг илк чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 14:55"Тайёрман!". Ҳасанбой Дўсматов Бибоссиновга қарши жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:28Бобур Қурбонов Prime FL камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 14:04"Атлетико" Альваресни "Арсенал"га қанчага сотишга тайёрлиги маълум 0 13:39Таэквондочиларимиз "Taiyuan 2026 World Taekwondo Women’с Open Championships" Очиқ чемпионатида қатнашади 0 13:12Яхши хабар! Достон Бозоров Али Абдел-Азиз билан келишувга эришди 0

17 мар 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Аралаш жанг санъатлари бўйича вилоят биринчилиги ўтказилмоқда

Теглар :  ММАНаманган
Сўнги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга катта эътибор берилмоқда.
Бунинг натижасида эса кўплаб республика, жаҳон ва Осиё чемпионлари етишиб чиқмоқда.



Шундай спорт турларидан бири Аралаш жанг санъатлари спортидир. Бу спортга кўплаб ёшлар қизиқиш билдирган ҳолда барча ҳудудларда ташкил этилган бўлимларда машғулотларда иштирок этишмоқда.

Куни кеча Наманган шаҳрида жойлашган “Паҳлавон” спорт мажмуасида вилоят чемпионатига старт берилган эди. Ушбу мусобақада 17-18 ёш ва ундан катта ёшдаги ҳаваскор спортчилар ўзаро баҳс олиб боришмоқда.

Мусобақада 90 нафардан ортиқ иқтидорли спортчилар 10 та вазн тоифаси бўйича ғолиблик учун курашишмоқда. Бугун яъни 16 март куни 15:00да мусобақанинг очилиш маросими ҳамда финал жанглари бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Аралаш жанг санъатлари спорт турини янада оммалаштириш, ёшларни ушбу спорт турига бўлган қизиқишни ошириш ҳамда вилоят ва республикамиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган иқтидорли спортчиларни саралаб олишдан иборат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг