UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионида: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0 14:23“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Беш ҳудудда баҳслар ташкил этилди 0 14:02Чемпион Хамзат Чимаев Абу-Дабида шайхлар томонидан кутиб олинди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0

30 мар 08:10
Янгиликлар

Теннис

Арина Соболенко Miami Open турнири ғолиби + ФОТО

АҚШнинг Майами шаҳрида теннис бўйича WTA 1000 тоифасига кирувчи турнир якунига етди.

Бош соврин кутилганидек, дунёнинг биринчи ракеткаси Арина Соболенкога насиб қилди. Беларуслик теннис маликаси ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Жессика Пегуладан устун келди - 7/5, 6/2.

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб Арина фойдасига йириклашиб кетди - 7:2. Саксон саккиз дақиқа давом этган финал баҳсида Соболенко 3, Пегула 1 та эйс зарбасини амалга оширган. 

Бу Соболенко учун мавсумдаги иккинчи, фаолиятидаги 19-соврин бўлди. Арина WTA 1000 тоифасига кирувчи турнирлардаги 8-титулини қўлга киритди. Miami Open турниридаги муваффақиятли иштирок Соболенкога 1000 рейтинг очкоси ҳамда 1 миллион 124 минг 380 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули келтирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг