18 июн 16:48
Янгиликлар
Арман Царукян Ислам Махачевни йўқ қилишга ваъда берди
Арман бугунги ғалабали жангидан сўнг енгил вазнда амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачевга қарши жанг қилишга ва фаолиятининг дебют жангидаги мағлубият учун ундан аёвсиз реванш олиш истагида эканини айтди. Айнан Махачев Царукянга UFC баннери остида ўтказган илк жангида "сабоқ" бериб қўйганди.
"Энди мен биринчи рақамли даъвогар бўламан. Ислам Махачев билан илк жангимизда менга тайёргарлик учун уч ҳафтагина вақт бергандинглар. Агар саккиз ҳафта вақт тақдим этилса, мен Исламни йўқ қиламан. Бунга ваъда бераман", - деди Царукян.
Шунингдек, у бугунги матбуот анжуманида кейинги жангини 21 октябрь куни Абу-Даби шаҳри мезбонлик қиладиган UFC 294 турнирида ўтказмоқчи эканини айтди.
"Агар Бенил Дариуш октябргача тайёр бўлса, унга қарши бажонидил октагонга чиққаман. Тайёр бўлмаса, у ҳолда Майкл Чендлерми ёки Топ-5`даги исталган рақиб билан жанг қилавераман. Катта эҳтимол билан Майклнинг Конор Макгрегорга қарши жанги амалга ошмайди. Мен бу жуфтликни алмаштиришга ҳам тайёрман. Топ-15`даги энг ёш жангчи менман", - дея сўзига якун ясади Арман.
Эслатиб ўтамиз. бугун Арман Царукян co-main event жангида Хоаким Сильвани учинчи раундда техник нокаутга учратган эди.
Фикрлар