UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0

21 сен 09:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арман Царукян Москвада навбатдаги жангини ўтказди

Асли келиб чиқиши арманистонлик аралаш яккакураш устаси Арман Царукян иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди.

Москва шаҳрида ташкил этилган Бразилия жиу-житсуси бўйича ACBJJ 18 турнирида Арман собиқ WEC ва UFC чемпиони Бенсон Хендерсонга қарши баҳс олиб борди. Биринчи дақиқанинг ўзидаёқ у америкалик рақибини партер ҳолатига туширди ва оз эмас, кўп эмас, 7 дақиқа давомида жангни муддатидан аввал якунлашга ҳаракат қилди. Царукян бу вақт оралиғида 20 дан ортиқ усулни бажарди. Хендерсон яхши ҳимояланди ва саккизинчи дақиқада ўрнидан туришга ҳам муваффақ бўлди. Лекин беллашув якунланишига 62 сония қолган бир пайтда Арман қўлда учбурчак бўғиш усули билан Бенсонни таслим этди. 

Шу тариқа, Арман Царукян шу йилнинг ўзида гиламдаги учинчи ғалабасини қўлга киритди. Бунгача у грепплингда ҳамюрти Маккашарип Зайнуковни очколар, бразилиялик Патрики Фрейрени муддатидан аввал мағлубиятга учратган эди. 

Жанг якунланиши билан россияликнинг ACBJJ лигасидаги навбатдаги рақиби эълон қилинди. Арман яна бир россиялик аралаш яккукураш устаси Майрбек Тайсумовга қарши гиламга чиқади. Царукяннинг UFC октагонига қайтиши 22 ноябрь куни Қатарда ўтказиладиган UFC турнирига тўғри келмоқда. Арман оқшомнинг асосий жангида Янги Зеландия вакили Дэн Хукерга қарши октагонга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг