UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Марадона истеъфога чиқарилди 0 09:28Теннис юлдузи ўзининг кийим брендини намойиш этди + ФОТО 0 09:07“Ҳумо” бош мураббийи: Бизга “киллерлик хислати” етишмаяпти 0 08:46Шлеменко UFC​ ва Bellator​ афсонасига қарши октагонга кўтарилади 0 08:25Маурисио Почеттино "Тоттенхэм"ни тарк этди 0 08:03Ҳасанбой Дўсматов: Узоғи билан тўртинчи жангим WВA камари учун ўтказилади 0 07:42Бокс федерация Емельяненко - Кокляев жангига санкция эълон қилди 0 07:21Миллий антидопинг агентлиги томонидан семинар ўтказилди 0 07:00Ливан - КХДР. 99 дақиқа давом этган ўйин биз учун ижобий натижа билан якунланди 0 23:32ВХЛ. "Ҳумо"нинг Хитой жамоасига қарши ўтказган ғалабали ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 22:54Ярим асрлик тўйингиз муборак, Дилшод Жўраалиевич! 0 22:23“Dubai Cup-U23”. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди 0 21:51“Ҳумо” Шарқий серияни ғалаба билан якунлади 0 19:42Бетербиев Альваресга қарши рингга чиқадими? 0 19:19"Доғистон - Россия" 0

19 сен 21:17
Янгиликлар

Теннис, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Таэквондо, Бошқалар, Тадбирлар, Шахмат, Муайтай, От Спорти

Ашхобод-2017. Осиё ўйинларидаги медалларимиз сони 38 тага етди

Ашхободда бўлиб ўтаётган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида қатнашаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг жами медаллари сони 38 тага етди.

ЯНГИЛАШ


20:56. Футзал бўйича терма жамоамиз ўзининг гуруҳдаги иккинчи учрашувини ўтказди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Мальдив ороллари терма жамоасини 9:1 ҳисобида мағлуб этишди.  


20:39. Таэквондочимиз Светлана Осипова ҳал қилувчи финал беллашувида даянга чиқди. Ярим финалда филиппинлик рақибини мағлубиятга учратган ҳамюртимиз олтин медаль учун баҳсда кореялик Мина Мёнгга 2:10 ҳисобида ютқазиб қўйди ва кумуш медал билан кифояланди. 

18:31. Чамаси 3 соатлардан сўнг баскетболчиларимиз навбатдаги баҳсни Мўғулистон терма жамоасига қарши ўтказишади.


18:26. Ҳозиргина 3х3 баскетбол баҳсларида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси илк учрашувини якунлади. Ҳамюртларимиз Непал терма жамоасидан 18:16 ҳисобида устун келишди. 


18:18. -50кг вазн тоифасидаги спортчимиз Шаҳзода Эргашева финалда мезбонлар вакили Лачин Бадаглиевага имкониятни бой берди ва якунда кумуш медаль билан кифояланди...


18:15. Соат 19:00да футзалчиларимиз Мальдив терма жамоасига қарши паркетга чиқадилар.


17:56. Бироздан сўнг белбоғлик курашчимиз Шаҳзода Эргашева финалда мезбонлар рақибига қарши жанг қилади.


17:30. Светлана Осипова финалда. Ярим финалда филиппинлик рақибини мағлубиятга учратган таэквондочимиз олтин медаль учун жанг қилади.


17:12. Динорахон Мамадибрагимова ярим финалда Жанубий Кореядан ташриф буюрган рақибига 3:15 ҳисобида ютқазиб қўйди ва бронза медали билан кифояланди.


16:28. Светлана Осипова ҳам ярим финалга чиқди. Таэквондочимизнинг ҳиндистонлик рақиби татамига чиқмади ва вакилимиз тўғридан-тўғри ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.


15:46. Яхшибоев рақибига 20:29 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.


15:20. Бироздан сўнг бошқа бир таэквондочимиз Камронбек Яхшибоев жанг қилади.


15:16. Динора рақибини мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди!


15:00. Таэквондо. Динора Мамадибрагимова ярим финалга чиқиш учун эронлик Наҳид Кияничандехга қарши жангини бошлади.


14:35. Белбоғли курашда қуйидаги спортчиларимиз финалга йўл олдилар: Эргашева Шаҳзода, Рўзиев Ҳусниддин, Раҳимов Шерзоджон. Спортчиларимиздан олтин кутамиз!


14:19. Ким Юлия Кирибати вакили Каоа Факаофони 6:0, 6:0 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.


13:55. Белбоғли кураш. Мамажонова Дилафруз, Мўйдинова Манзураой, Эргашева Шаҳзода, Сотволдиев Элбек, Рўзиев Ҳусниддин, Дадабоева Гулҳуморой, Неъматов Элдорлар, Ҳабибуллаев Абдурасуллар ярим финалга йўл олдилар.


13:28. Бироздан сўнг теннисчимиз Ким Юлия Кирибати вакили Каоа Факаофога қарши кортга чиқади.


12:45. Фаррух Дўстов филиппинлик рақибини 7:5, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, иккинчи босқичга йўл олди.


12:40. Муайтай. Спортчиларимизда иккита ғалаба, иккита мағлубият:

-63кг: Каримжон Каримов - Рян Жакири (Филиппин) 28:29

-54кг: Муҳаммаджон Қўчқоров - Ю Хи Чен (Хитой Тайпейи) 30:27

-57кг: Жаҳонгир Юлдашев - Доан Лонг Нгуен (Вьетнам) 29:28.

-75кг: Алижон Исроилов - Муҳамметнур Мелаев (Туркманистон) 26:30.


12:35. -63кг вазн тоифасидаги таэквондочимиз Камронбек Яхшибоев индонезиялик рақибини 29:8 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. У навбатдаги жангини Хитой Тайпейи вакили Чиа Хсин Хога қарши ўтказади. Таэквондода ҳозирча танаффус. Жанглар соат 15:00дан сўнг бошланади. 3 нафар спортчимиз ўз иштирокини давом эттиради.


12:28. Белбоғли кураш. Дилафруз Мамажонова, Манзураой Мўйдинова, Камолиддин Маҳкамов, Шаҳзода Эргашевалар ҳам ғалаба қозониб, навбатдаги босқичга йўл олдилар.


12:15. Сайтимизга спортчиларимизнинг кечаги кунги иштирокларидан суратлар жойлаштирилди. Томоша қилишни маслаҳат берамиз!


Ашхобод-2017. Оғир атлетика ва футзалчиларимизнинг иштирокларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ашхобод-2017. Ўзбек спортчиларининг иштироклари ва тақдирлаш маросимларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ


12:07. Жуи-житцучимиз Акмал Амиров ярим финал йўлланмаси учун жангда ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун курашади.


11:45. Белбоғли кураш: Эргашева Шаҳзода, Сотволдиев Элбек, Исматова Гулмира, Рўзиев Ҳусниддинлар илк жангларида рақибларини мағлубиятга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олдилар.


11:20. Жуи-житцучи Акмал Амиров (-56кг) илк жангида индонезиялик Реинди Аллендрани 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. У ярим финалга чиқиш учун БАА дан ташриф буюрган спортчини мағлуб этиши лозим бўлади.


11:15. Теннисчимиз Фаррух Дўстов айни пайтда филиппинлик Патробонга қарши ўйин ўтказмоқда. У биринчи сетни 7:5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.


11:05. Таэквондо. -53кг вазн тоифасида иштирок этаётган Динорахон Мамадибрагимова вьетнамлик рақибини 16:9 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди.

Бошқа бир таэквондочимиз Шарапов Мирнозим (-87кг) эса таитилик рақибига 16:22 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Светлана Осипова (-73кг) иорданиялик Вад Қосим Тарманни 3:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.




Бугунги баҳсларда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари:

Велоспорт:

Ольга Жантуганова
4000 метрлик масофага баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси, эркаклар


Таэквондо:

Динорахон Мамадибрагимова
Мирзонозим Шарапов
Светлана Осипова
Камронбек Яхшибоев


Теннис:

Фаррух Дўстов
Юлия Ким


Муайтай:


Муҳаммаджон Қўчқоров
Уббинияз Тураниязов


Жуи-житцу:

Акмал Амиров


Футзал:

Ўзбекистон - Малдив

От спорти:

Умиджон Комилов
Ғайрат Назаров
Оқилжон Собиржонов
Нуржан Туякбаев
Ҳуршидбек Олимжонов
Баҳромжон Газиев


Белбоғли кураш баҳсларида қуйидаги спортчиларимиз иштирок этадилар:

Сабоҳат Шералиева
Шаҳзода Эргашева
Абдуқаҳҳор Эгамов
Элбек Сотволдиев
Исматова Гулмира
Одилжон Суюнов
Абдурасул Ҳабибуллаев
Обидали Мавлонов
Ҳусниддин Рўзиев
Ҳавасхон Жўрақўзиева
Дилафруз Мамажонова
Манзураой Мўйдинова
Камолиддин Маҳкамов
Нуриддин Маҳамадов
Ҳусан Носиров
Гулҳуморой Дадабоева
Исломжон Қўлдошев
Шерзоджон Раҳимов
Элдор Неъматов


Бугун 3х3 баскетбол баҳсларида эркаклар баскетбол жамоамиз соат 18:00да Непал терма жамоасига қарши баҳс ўтказадилар.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
19 сен 22:00:42
Murod 7707
Bu hammasi masqarabozlik !!! Qanaqa turkmanla qanaqa Osiyo oyinlari ??? Olimpiadada 1 ta bronza ololmagan Turkmaniston XITOY YAPONIYA O'ZBEKISTON jamoalaridan otib 1 orinda turarmiw ...
+1   
19 сен 21:24:44
SarvarPARKENTLIK 2706
Döstlar hamaga savolda nima deb öylaysizlar agar 10 ta vaznda boks ham kiritilganda turkmanlar finalga chiqib önta oltin oliwiga iwonish mumkinmi ? Bunda öta yuqori ishtiyoq ham kamlik qilsa kerag.ov ! Aziz Achilov (81 kg) dan boshqa tuzukroq vakili yoq terma 10 ta oltin olarmidi ? Bu absurdku..
+1   
19 сен 18:40:18
SarvarPARKENTLIK 2706
Ангрен фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
У сизи махаллайизда кураги ерга тегмаган булиши мумкин. Бу жиддий мусобакада полвонларимиз ишончни оклашмади. Туркманлар жудда катта фарк бн хаммани ортда колдиришди. Курашнинг бу тури биз узбеклар ун хам бегона эмасдику, нахотки туркманларга муносиб ракобат кила олмасак? Шу савол жуда хам кийнаворди мани.
Angrenlik do'stim . Avalo Maxamatov Nuriddin belbog'li kurashda bir necha karra mamlakat chempioni, markaziy osiyo vakilari örtasida xalqaro turnirlar g'olibi, qolaversa adashmasam 2013 yilda olis Afrika qitasida Togo mamlakatida ötgan jaxon chempionatida bronza medali soxibi xisoblanadi, bu malumotlarni saytlar, shu olamsport arxivida bor bölsa kerak. Endi natijaga kelsak bu musobalarda hakamlar tarafidan mezbonlarga böladgan doimiy simpatiya faktori juda oshirib yuborilmoqda deb öylayman. Mana siz boksni ashaddiy muhlislaridansiz. WSB da kubada bektemir la cruz bilan qanday jang qilgandi ? Hasanboy argilagosdan , Madrimov aqshlik Troyi dan mag'lubyatga loyiqmidi... XULLAS TURKMANLAR XAFA BO'LISHMASINU NEYTRAL MUSOBAQADA BU NATIJALARNI O'NDAN BIRINI HAM KÖRSATOLMASDI. Eng ahamiyatlisi shuki vakilarimiz 10 dan ortiq finalda aynan mezbonlarga yutkazishgan,..
+1   
19 сен 11:50:06
SarvarPARKENTLIK 2706
Belbog'li kurashda Nuriddin Maxamatovga aloxida omad ! Qo'shnimiz bo'ladi.
   
20 сен 09:24:35
Shahzod Xojayli
MEDAL YIG'ISH BOYICHA QIZIQ STATISTIKAMIZ etibor berding medallarimiz 3borobar kopayib bormoqda 3,9,27 2.biz xar kuni 13ta medal oliyabmiz 1kun 13ta 2kun 26 va nixoyat 3kun 39 ta medal
   
20 сен 09:00:13
Shahzod Xojayli
Lanati Turkmanlar xammasin oylab chiqishgan bomasa qanday qilib 2ta turkman finalda toqwmash kelishi mumkin 1, 2 ta vazin toifasida bolsa mayli hamma vazn toifasida finalda ular kecha. Shahzodaning kurashganini kordik yaqqol g'alaba qozongan edi lekin turkmanlar xakamlarni og'zini moylab qoyishgan. Sport tv ga keladigan bolsak ularga kattakon raxmat qolidan kelgancha obervotti o'g'irliydimi yo yashirincha oberadimi buning menga qizig'i yoq faqat korsatishsa bordi kattokon raxmat.
   
20 сен 08:51:50
Shahzod Xojayli
39ta medal 6chi orindamiz
   
19 сен 21:57:07
Bek
SarvarPARKENTLIK 2706 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Döstlar hamaga savolda nima deb öylaysizlar agar 10 ta vaznda boks ham kiritilganda turkmanlar finalga chiqib önta oltin oliwiga iwonish mumkinmi ? Bunda öta yuqori ishtiyoq ham kamlik qilsa kerag.ov ! Aziz Achilov (81 kg) dan boshqa tuzukroq vakili yoq terma 10 ta oltin olarmidi ? Bu absurdku..
Азиз Очилов 75 кг вазнда жанг олиб боради. Саволингизга келадиган бўлсак, Азиз Очилов яхши боксчи буни ЖЧда Исроил Мадримов билан бўлган жангда кўрдик. Агар мусобақаларда бокс тури хам киритилганда ва Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон етакчи боксчилари билан иштирок этмаганда Азиз Очилов аниқ чемпион бўлар эди. Чунки бу вазнда иштирок этаётган 2 ва 3-рақамли ўзбек боксчилари (Махмуд Ғоипов, Одил Арслонов) уни мехмонда ютиш эхтимоли жуда паст.
   
19 сен 21:24:16
SarvarPARKENTLIK 2706
Döstlar hamaga savolda nima deb öylaysizlar agar 10 ta vaznda boks ham kiritilganda turkmanlar finalga chiqib önta oltin oliwiga iwonish mumkinmi ? Bunda öta yuqori ishtiyoq ham kamlik qilsa kerag.ov ! Aziz Achilov (81 kg) dan boshqa tuzukroq vakili yoq terma 10 ta oltin olarmidi ? Bu absurdku..
   
19 сен 21:23:53
Kuymazor
An'ana davom etmoqda : "Oltin olma, duo ol"
   
19 сен 21:04:52
Bek
спорт турлари киритилган эди. Лекин натижа бундай якунланмаганди мезбонлар спорт турларини танлашда медал олиш иштиёқида ҳаракат қилиб, "ажойиб" натижани қўлга киритишди.
   
19 сен 21:03:03
Bek
ўйинлари фақат туркманлар учун ташкил этилгандек таассурот қолдираяпти. Яқинда Бакуда бўлиб ўтган "Ислом бирдамлик ўйинлари"да хам Озарбайжонликлар томонидан бир нечта миллий
   
19 сен 21:01:26
Bek
Медаллар жамғариш бўйича мусобақа жадвалида жуда кулгили ҳолат юзага келмоқда. Гўё Осиё ў
   
19 сен 19:26:27
Ангрен
SarvarPARKENTLIK 2706 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Angrenlik do'stim . Avalo Maxamatov Nuriddin belbog'li kurashda bir necha karra mamlakat chempioni, markaziy osiyo vakilari örtasida xalqaro turnirlar g'olibi, qolaversa adashmasam 2013 yilda olis Afrika qitasida Togo mamlakatida ötgan jaxon chempionatida bronza medali soxibi xisoblanadi, bu malumotlarni saytlar, shu olamsport arxivida bor bölsa kerak. Endi natijaga kelsak bu musobalarda hakamlar tarafidan mezbonlarga böladgan doimiy simpatiya faktori juda oshirib yuborilmoqda deb öylayman. Mana siz boksni ashaddiy muhlislaridansiz. WSB da kubada bektemir la cruz bilan qanday jang qilgandi ? Hasanboy argilagosdan , Madrimov aqshlik Troyi dan mag'lubyatga loyiqmidi... XULLAS TURKMANLAR XAFA BO'LISHMASINU NEYTRAL MUSOBAQADA BU NATIJALARNI O'NDAN BIRINI HAM KÖRSATOLMASDI. Eng ahamiyatlisi shuki vakilarimiz 10 dan ortiq finalda aynan mezbonlarga yutkazishgan,..
Дустим хакамлар бу даражада таъсир килишлари мумкин эмас. Спорт телеканалидан тугридан тугри олиб беришяпти жангларни. Хаммасига гувохи булмокдамиз. Бизнинг полвонлар хеч кандай таяргарликсиз боришгандай таъсурот уйготишяпти. Хулоса киладиган булсак белбогли курашда хали киладиган ишлар купга ухшайди...Колган спорт туридаги спортчиларимизга омад!
   
19 сен 18:34:27
КОНЪСУЛ
Румолли кўраш бунча кўп бўлмаса. Туркманлар атайлаб ўз спорт турини тиқиштирибдида олтин оволиш учун.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг