12 ноя 11:55
Янгиликлар
Теннис
ATP Finals. Андрей Рублёв стартдаёқ мағлубиятга учради
Италиянинг Турин шаҳрида теннис бўйича ATP Finals турнири давом этмоқда.
ATP рейтингида саккизинчи ўринни эгаллаб турган россиялик Андрей Рублёв гуруҳнинг илк учрашувида дунёнинг учинчи ракеткаси германиялик Александр Зверевга 4/6, 4/6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Зверев олдинда бормоқда - 7:3. Етмиш уч дақиқа давом этган баҳсда Рублёв 3, Зверев 10 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам қўшхатога йўл қўймади. Брейклар бўйича устунлик табиийки, олмон теннисчиси томонида бўлди - 2 :0.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар